Ўзбекистон захиралари тарихий максимумни қайд этди

Мамлакат захираларининг асосий қисмини ташкил қилувчи олтиннинг январдаги юқори нархлари захиралар қолдиғини ўтган даврдаги тарихий максимумгача 35 941,9 млн. долларгача кўтарди. Аввалги максимум 2022 йили май ойида қайд этилганди (35 900,8 млн. доллар).

Лекин, қайд этиш лозим, импорт ҳажми захираларимиздан кўра тезроқ суръатда ўсмоқда. Хусусан, яқиндагина захираларимиз 20 ойлик импортни қоплаш даражасида бўлган бўлса, эндиликда гарчи захиралар деярли 36 млрд. долларга етган бўлсада, энди у 14 ойлик қоплаш даражасини ташкил этмоқда.

Январда захираларнинг валюта қисми 331,3 млн. долларга яъни 11 314,1 млн. долларгача камайган.

Захираларни олтин қисми эса, гарчи унинг физик ҳажми 300 минг унцияга камайган бўлсада, қийматда 491,7 млн. долларга яъни 23 556,4 млн. долларгача кўпайган. Олтиннинг физик ҳажми қисқарганига қараганда, январда яхшигина ҳажмда (0,3 млн. унция ва ойлик ишлаб чиқариш ҳажми доирасида) олтин сотилган бўлиши мумкин.

Олтин нархлари февралнинг дастлабки кунларида ҳам жуда юқори бўлиб 1 960 долларгача кўтарилган. Айни дамда 1 870 долларгача арзонлаган.

Манба