Аввал хабар берганимиздек, Ёш фермерлар Кенгаши ва қатор ташкилотлар ҳамкорлигида йўлга қўйилган самарали ишлар натижасида Республикамизнинг барча фермерликка қизиққан ва фермерлик фаолиятини аллақачон бошлаб юборган ёшлари учун “Агротрансформация” лойиҳаси доирасида семинар-тренинглар ташкил этилмоқда.

Бугундан бошлаб 3 кун давомида агробизнесда ўз фаолиятини бошламоқчи бўлган барча Наманганлик фермер ёшлар ўз вилоятларида ўтказиладиган семинар тренингларда иштирок этишлари мумкин!
“Агротрансформация” лойиҳаси ёш фермерларимиз учун янги имкониятлар эшигини очади.”DAVR24″ ижодкорлари мамлакат ёшлари учун шундай имконият яратаётган барча масъулларни қилаётган ҳаракатларини қўллаб қувватлайдилар.