Самарали фаолият олиб бораётган ёш фермерлар фаолиятини оммалаштиришни, уларнинг хўжаликларини ривожлантиришни ўз олдига мақсад қилган “Агротрансформация” лойиҳасининг семинар тренинглари энди Сурхондарё вилоятида бўлиб ўтади.

Учрашувларда ёш фермерларнинг муаммолари ва уларнинг саволлари агробизнес экспертлари томонидан қизғин муҳокама қилинади.
“Агротрансформация” лойиҳаси ёш фермерлар малакасини оширишга, уларга маҳаллий ва халқаро даражадаги билимларни улашишга ёрдам беради!