Ўзбекистон вендинг ассоциацияси соха ривожига қўшган хизматлари учун тақдирланди

Шу кунларда Гуанчжоу шаҳрида “Asia Vending & Smart Retail Expo” автоматик савдо (вендинг) саноатининг муҳим кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Ҳар йили жаҳоннинг етакчи вендинг ассоциациялари билан ҳамкорликда ўтказиладиган Халқаро Vending Industry дунёдаги энг йирик ва нуфузли халқаро кўргазмалардан бири ҳисобланади. Унда Ўзбекистон вендинг ассоцияцияси «УзВEНД» делегацияси ҳам иштирок этди. Кўргазма Ўзбекистон ва минтақа учун алоҳида аҳамиятга эга, чунки у савдо ва автоматлаштирилган савдони ривожлантиришга бағишланган дунёдаги энг йирик ва энг муҳим кўргазма ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йилдаги 5136-сонли “Ўзбекистонда вендингни қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги қарори мамлакатимизда қисқа муддатда автоматик савдо (вендинг) сохасини муваффақиятли ривожланишига олиб келганлигини алоҳида таъкидлаш лозим.

Тадбир очилиш маросимида Ўзбекистон «ЎзВEНД» ассоциациясини раиси Азизхон Йўлдошхонов Ўзбекистон ва Марказий Осиё давлатлари номидан қутлов нутқи сўзлаб, минтақада вендинг ва автоматлаштирилган савдони ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади. Вакилларимиз шунингдек, автоматлаштирилган савдо соҳасидаги энг яхши компанияларни тақдирлаш маросимида иштирок этди.

Кўргазманинг муҳим воқеалари қаторида вендинг ассоциациялари ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди. Таъкидлаш лозим, вендинг саноати ривожига қўшган юксак хизматлари эътироф этилган ҳолда Марказий Осиёдан келган халқаро маслаҳатчи, эксперт советини аъзоси Азизхон Йўлдошхоновга тантанали равишда махсус диплом ва кўкрак нишони топширилди.