ХХI аср учун ғайриоддий янгиликлар Туркманистондан келади: мамлакатда озиқ-овқат маҳсулотларининг кескин танқислиги пайдо бўлди. Давлат дўконларида узун навбатлар пайдо бўлган – одамлар гўшт, сут, сигарет сотиб олиш учун “курашмоқдалар”. Нақд пул тезда тугайдиган банкоматларда ҳам навбат. Туркманистонда нима бўлаяпти ва нима учун у Совет Иттифоқи давридаги каби тўлиқ дефицитга қайтганга ўхшамоқда? Дея саволлар билан “ВЗГЛЯД” газетасида таҳлилий материал тайёрланган, қуйида эътиборингизга мана шу материални қисқароқ шаклда ҳавола этамиз.
Қорабоғда сўнгги шиддатли жанглар давом этаётган пайтда, Каспий денгизининг нариги томонида, Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов итга ёдгорликни тантанали равишда очди. “Туркман Алабайи” деб номланган 15 метрли зарҳалли ҳайкалини элита учун мўлжалланган янги бино олдига жойлаштирди. Пандемияга қарамай, юзлаб одамлар тадбирда иштирок этишга мажбур бўлдилар. Тукрманистон Президенти Алабайларни шунчалик яхши кўрадики, бу наслга бағишланган ёдгорликдан ташқари у бу ит ҳақида китоблар ҳам ёзади (шу билан бирга отлар ҳақида ҳам ёзган эди).
Ушбу ажаблантирадиган мамлакатдан бундай қувончли янгиликлар фонида бутунлай бошқа янгиликлар тарқалмоқда. Октябрь ойи бошидан бери Туркманистонда озиқ-овқат инқирози янада оғирлашди. Товарлар белгиланган арзон нархларда сотиладиган давлат дўконлари ташқарисида ҳам доимий узун (узлуксиз) навбатлар кузатилмоқда. Туркманистонда турли хил ассортиментлар мавжуд бўлган хусусий дўконлар бор, аммо нархлар бу дўконларда бир неча баравар юқори.
Туркманистон ниҳоятда ёпиқ мамлакат. Маҳаллий мустақил матбуот мавжуд эмас чет эл журналистларининг фаолияти эса тақиқланган. Мамлакатда яширин ҳолатда ишлайдиган мухбирлари бўлган бир қатор нашрлар фаолияти туфайлигина бу давлатдан бирор бир маълумот олиш мумкин.
Шундай қилиб, октябрь ойидан бошлаб бир нечта интернет нашрлари Ашхабоддаги озиқ-овқат дўконларида навбатлар давом этаётгани ҳақида хабар бера бошлади. Шу ойнинг охирига келиб эса Бердимуҳаммедов ҳукумат аъзолари билан йиғилиш ўтказди ва келгуси байрамлар олдидан “озиқ-овқат” етарли миқдорда таъминлашни буюрди. Бироқ, ноябрь ойида вазият янада ёмонлашган.
Ашходдаги давлат дўконларида деярли туну кун узлуксиз навбатларда одамлар кутишга мажбур бўлишмоқда. Бундай узун навбатларни қисқартиириш учун сотувчилар турли ҳийлалар ишлатишади баъзан сотилаётган маҳсулотларни тугуганини эълон қилиб одамлар камайгач сотишни бошлайди.
Бугунги кунда бирон бир собиқ Совет республикасида бундай ҳолат мавжуд эмас. Ҳатто нисбатан қашшоқ Тожикистонда ҳам асосий озиқ-овқат маҳсулотларининг бундай танқислиги йўқ эди. Беш миллион аҳолиси бўлган ва табиий газнинг улкан (дунёда тўртинчи) захиралари билан Туркманистон қандай қилиб бундай холатга тушиб қолди?
Давлат бошқарувининг самарасизлиги
Туркманистон сайёрадаги энг ёпиқ мамлакатлардан бири бўлиб қолаётганлиги сабабли, у ердаги вазиятга ҳар ҳар ким ўзи билганча – “биз билганимизча изоҳ берамиз” деса керак. Иқтисодиётнинг замонавий ахборот тузилиши шароитида энг кўзга кўринган ҳодисаларни яшириш мумкин эмас, шу сабабли ҳам тафсилотларни билиш, албатта, янада холис тахминлар ва прогнозлар қилишга ёрдам беради.

“2017 йилда Президент Бердимуҳамедов Туркманистон фуқароларига газ, сув ва электр энергиясини ўз ичига олган бепул коммунал хизматларни тақдим этиш бўйича ўнлаб йиллик тажрибадан воз кечишга қарор қилди”, деди иқтисод фанлари доктори Станислав Ткаченко ВЗГЛЯД газетасига. “Мутахассислар давлат бюджети оғир аҳволда ва давлат сектори самарасиз, деган хулосага келишди. Саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида самарасиз ишлаб чиқаришларни молиялаштириш учун мақсадли кредитлар орқали катта маблағларни ўзлаштирмоқда.”
Шу йилнинг баҳоридан бошлаб Туркманистон энг муҳим озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатиш учун меъёрий тизимни жорий этишни бошлаганлиги тўғрисида маълумотлар бор. Сўнгги олти ой давомида озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш меъёрлари қарийб ярмига камайди ва уни узоқ вақт навбатда тургандан кейингина сотиб олишингиз мумкин. Яъни, бугунги кунда аҳоли асосий озиқ-овқат маҳсулотларини, шунингдек, арзон нархларда давлат дўконларида сотиб олишлари мумкин бўлган оддий сигаретларни етишмаслигини бошдан кечирмоқда. Мамлакатда фаолият кўрсатаётган хусусий дўконларда нархлар аксарият фуқаролар учун жуда юқори ва оилаларни озиқ-овқат билан таъминлашга имкон бермаяпти.
«2020 йил октябрь ойи ўрталарида Туркманистон Президенти мамлакатга озиқ-овқат импортини қисқартиришда бўйича эришилган муваффақиятни эътироф этиб ўтган эди. Бу ўз иқлими ва географик жойлашуви туфайли катта миқдордаги озиқ-овқат маҳсулотларини четдан олиб киришга маҳкум бўлган давлат учун ниҳоятда шубҳали ютуқдир. Энергия нархларининг пасайиши сабабли энергия экспортидан тушадиган тушум билан, давлат дўконларида ўсиб бораётган навбатлар мамлакатдаги иқтисодий аҳволнинг ёмонлашувининг аниқ белгисидир. Яқин келажакда бу салбий ижтимоий оқибатларга олиб келиши мумкин, ҳаттоки ташқи дунёдан Туркманистон каби ёпиқ мамлакатда ҳам», – деб ҳисоблайди Ткаченко.
Коронавирус пандемиясидан олдин Туркманистон Эрондан катта миқдордаги озиқ-овқат сотиб олган. Ушбу мамлакат билан чегаралар ёпилгандан сўнг, Эрон сабзавотлари ва мевалари дўкон жавонларидан ғойиб бўлди. Шунингдек, жорий йилнинг саккиз ойида Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатларидан Туркманистонга картошка импорти ҳажми 34,3 минг тоннани ташкил этди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6,7 баравар кўпдир. Пиёз ва сабзавотларнинг бошқа баъзи турлари импорти ҳам ошди.
Ўтган аср
Ўзига хос туркман давлат бошқаруви модели биринчи президент Сапармурод Ниёзов томонидан асос солинган бўлиб, у расман ” Буюк Туркманбоши ” унвонига сазовор бўлди. Мамлакатда шахсият култи барпо этилди, ҳаттоки Сталин даври билан таққосланмайди.
«Аркадағ» унвонини олган навбатдаги президент, амалдаги давлат раҳбари Гурбангули Бердимуҳамедов ўзининг юксалтириш амалиётини давом эттирди. У бирин-кетин китоблар ёзади, пойга машиналарини ҳайдаш бўйича маҳорат дарсларини намойиш этади, хавфсизлик хизматчиларига ўқ отишни, қишлоқ хўжалиги билан шуғулланишни ўргатади.

Болқон велаятига иш сафари давомида Бердимуҳамедов маҳаллий маъмурият вакиллари ва агрономларга халқ мақолларини ўқишни бошлади. Ушбу мақолларни қишлоқ хўжалиги вакиллари диққат билан ёзиб олишган. Принципиал равишда, ҳар ким ҳар доим Аркадағнинг сўзларини, худди дарс пайтида мактаб ўқувчилари каби дафтарларга ёзиб қўяди. Ҳатто вазирлар билан учрашувларда ҳам давлат арбоблари эслатма олишга мажбур. (бу кўринишлар бизда ҳам жадаллик билан олиб борилади) Чет эллик томошабинлар бундай расмлардан завқланишади.
Шахсга сиғинишнинг умумий мафкураси ҳар кимга босим ўтказади, қатъий Совет меъёрлари қисман бекор қилинди, қисман улар сақланиб қолди ва мустаҳкамланди. Туркманистонда режали иқтисодиёт элементлари ушлаб қолинди ва мослаштирилди. Агар илгари барча озиқ-овқат танқислиги давлат томонидан бериладиган субсидиялар ҳисобидан қопланган бўлса, углеводород нархларининг қулаши энди расмийларга аввалги амалиётига қайтишга имкон бермай қўйди.
