Бугун ОИТСга қарши кураш куни эди (1-декабрь)
Кейинги йилларда ОИТС ва унинг муаммолари эътибордан четда қолаётгандек. Билмадим, балки адашаётгандирман.
Масалан, Каримов давридан кейин ОИТСга чалинганлар статистикаси эълон қилинмай қўйди. Ваҳоланки бутун бошли туманлар ва қишлоқлар бор – ОИТС эпидемияга айланган.
Кузатадиганим шуки, ОИТС профилактикаси, ҳимоя воситалари тарғиботи, соғлом ақлга мурожаатлар ўрнини маънавият учун кураш эгаллаб бораётгандек.
Охирги ўлим статистикаси 2017 йилга таалуқли, шу йилнинг ўзида Ўзбекистонда СПИДдан 1900 дан ортиқ одам вафот этган. Кейинги 3 йилда статистика йўқ, балки бордир, лекин очиқ эълон қилингани йўқ. ОИТСдан ўлим сони масалан, коронавирусдан расмий ўлим сонидан каррасига юқори эканиёқ вазият даҳшатини ҳис қилишга ундаши керак.
Биламизки, ОИВ билан касалланган одамларнинг аксарияти жамият, оила, дўстлар ва ҳамкасблар кўмагига муҳтож. Бу одамлар психологик ёрдамга муҳтож ва бу улар учун жуда муҳимдир. Ҳамма ҳам ўз касалликларини дарҳол қабул қила олмайди. Ва қўллаб-қувватлаш бўлмаганда, кўпчилик тушкинликка тушиб қолишади ва даволанишни хоҳламайди. Аммо улар ОИВ инфекцияси билан узоқ вақт давомида нормал ҳаёт кечириш мумкинлигини билишлари керак.
Тожикистонда қанча одамда ОИВ / ОИТС бор ва уларга қандай ёрдам кўрсатилиши бўйича бугун барча расмий маълумотлар берилди.
2020 йил 1 октябрь ҳолатига кўра Тожикистон Республикасида 12 минг 876 ОИТС билан касалланган бемор рўйхатга олинган. ОИТСнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш Республика маркази томонидан берилган маълумотга кўра, 1991 йилдан буён 2020 йил 1 октябргача 12 минг 876 бемор марказда рўйхатга олинган.
«Ушбу рақамдан 3547 киши вафот этди. Уларнинг аксарияти эркаклар – 8228, аёллар – 4648. Қолган 1070 нафари эса 18 ёшга тўлмаган болалардир “
Расмий маълумотларга кўра, пандемия пайтида ОИВ / ОИТС билан касалланган 22 бемор коронавирус билан касалланган, улардан бири вафот этган.
Хаттоки, ОИВ билан касалланганлар сони бўйича маълумотлар мамлакат минтақалари кесимида келтирилган.
Маълумки, бундай беморларни даволаш умрбод давом этади ва барча дорилар ва даволаниш беморлар учун бепул хисобланади.
ЖССТ томонидан тавсия этилган сўнгги тизимга кўра уларга Тожикистонда Долутегравир, Эфавиренз, Невирапин препаратлари – болалар учун дори берилади.