Туркманистон Президенти коронавирус билан курашишни яна бир усулини таклиф қилди. Унга кўра, қизилмия илдизи инфекцияни енгиб чиқади дейилмоқда.
Мамлакатда тиббиёт соҳаси етарли даражада ривожланмаганлиги боис давлат раҳабари томонидан аҳолига кўпроқ халқ табобатидан фойдланишни тавсия этиб келмоқда. Шу йилнинг март ойида Гурбангули Бердимуҳамедов фуқароларга вируслардан ўзларини антиқа халқ воситаси – ҳармала (исириқ) тутатувчи воситалар билан ҳимоя қилишни айтган эди.
Бироқ, дунё ҳамжамияти томонидан қўлланилаётган янги усулларни синаб кўриш ҳали мумкин эмас. Ҳукумат ҳисоботларига кўра, Туркманистонда ҳали ҳам расман COVID-19 касаллиги қайд этилмаган.
Аммо, қизилмия илдизи жигар функцияларини ҳимоя қилиш ва тиклаш учун жуда самарали восита эканлигини ҳисобга олсак, Янги йил байрамлари арафасида у фойдали бўлиши мумкин.
Лукашенко коронавирусга қарши эмлашдан бош тортди.
Бу вирус Туркманистонда расман мавжуд эмас, Беларусияда эса ваҳимали касаллик эмас шунчаки, оддий шамоллашдек касаллик сифатида қаралмоқда.
Белорусия Президенти эмланмаслик бўйича ўз қарорини изоҳлар экан. У коронавирус инфекциясига чалинганида касалликни асемптоматик, «оёқда» ўтказганини айтган эди. Шу боис, “Бу касаллик одамлар ваҳима қилганчалик қўрқинчилик эмас”– деди давлат раҳбари.
Шу билан бирга, Лукашенка 1,2 миллион кишини эмлаш режасини эълон қилди. Шу ҳафта республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги Россиянинг Спутник V вакцинасини рўйхатдан ўтказилганлиги бўйича гувоҳнома берди.