Россиянинг “Взгляд” нашрида Саудия Арабистонинг иқтисодий аҳволи ёмонлашгани бўйича таҳлилий материал эълон қилинган унга кўра: “Нефть инқирози Саудия Арабистони иқтисодиётига жиддий зарба берди. У ўн йил ичидаги рекорд пасайишни кўрсатди. Бу глобал талабнинг қулаши сабабли нефть нархининг пасайиши, шунингдек, 2020 йил апрелида тузилган ОПEК + янги битими доирасида нефть қазиб олиш ҳажмининг пасайиши билан боғлиқ. Энди Ар-Риёд хазинаси шу қадар абгор аҳволдаки, давлат хизматчиларига тўлаш учун аранг маблағга эга. Ҳокимият барча ижтимоий мажбуриятларни бажара олмаяпти. Мамлакатда ишчиларнинг 80 фоизи давлат ишчилари ва уларнинг маошларини тўлаш учун маблағ етарли эмас.
Саудияликлар даромаднинг пасайишини қоплаш учун қарзга ботишдан бошқа иложи қолмади. Қироллик бу йил фонд биржасида янада фаоллаша бошлади. Саудия Арабистонида қарз юки ЯИМнинг 30 фоизини ташкил қилиши кутилмоқда. Таққослаш учун: Россиянинг аллақачон қарздорлиги 70 миллиард долларни ташкил этадиган миллий қарзи бундан ҳам камайди (минус 10 миллиард). Россия камроқ пул қарз олмоқда, лекин мунтазам равишда эски мажбуриятларни бажариб келмоқда. Бюджетнинг 90% нефть даромадларидан ташкил топган Саудия Арабистонидан фарқли ўлароқ, Россия экспорти анча хилма-хил.” – деб ёзилган.
Мазкур материалга жамоатчилик томонидан кўплаб негатив шарҳлар қолдирилган бўлиб, мана бу ҳавола орқали батафсил танишиб чиқишингиз мумкин.