Россиянинг ҳудудига “даъволар” кўпаймоқда

Япония Курил муаммосига қатъий равишда ечим излашга ваъда берди.

“Ўйлайманки, ҳукумат ҳудудий масалани ҳал қилиш ва тинчлик шартномасини тузишдаги бизнинг асосий йўналишимизга мувофиқ равишда қатъият билан музокаралар олиб боришга эришади”, деди Япония Вазирлар Маҳкамасининг Бош котиби Катсунобу Като.

Унга кўра, ўтган йилнинг сентябрь ойида, Россия Конституциясига ўзгартиришлар киритилгандан сўнг, Япониянинг собиқ бош вазири Синдзо Абе Президент Владимир Путин билан телефон орқали мулоқоти чоғида 1956 йилдаги декларация – тинчлик шартномаси бўйича музокараларни тезлаштириш бўйича қўшма келишув асосида келишувни тасдиқлаган.

Қизиғи шундаки, собиқ бош вазир Синдзо Абе Путин билан 27 марта кўришган ва ҳар бир учрашувда “шимолий ҳудудлар” (Японияда Курил ороли шундай номланади) бўйича алоҳида суҳбатлашган. АҚШ ҳукумати эса оролнинг фуқароларини японияликлар деб ҳисоблашини очиқ айтиб келади.

Бундан бироз аввал сайтимизда Россия ҳудудлари сифатида қаралаётган ерларга Туркия томонидан турли даъво қилиб чиқаётган лавҳалар кузатилаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Россиянинг собиқ иттифоқ мамлакатларига нисбатан олиб бораётган сиёсати унинг ўзига қарши қўлланилиши бошланмоқдами?