Ўзбекистон: Пекин ёрдамида минтақадаги асосий интеграцион кучга айланиши мумкин

Ўзбекистон Марказий Осиёдаги Хитойнинг “ковид дипломатияси” учун эшик очган ягона давлатдир. Хитой билан иқтисодий алоқалар Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантириш бўйича улкан режанинг муҳим қисмидир.

Ўзбекистон Қозоғистонни ортда қолдириб, Пекин ёрдамида минтақадаги асосий интеграцион кучга айланиши мумкин.

Биринчидан, инсон капитали. 33,5 миллионга яқин аҳолиси бўлган Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг зич жойлашган мамлакатдир. Пойтахт – Тошкент меҳнатга лаёқатли ёшдаги ёшлар улуши ва иш ҳақи бўйича минтақадаги бошқа мамлакатлардан олдинда.

Иккинчидан, хитойлик инвесторлар учун республиканинг ишлаб чиқариш соҳасида иш ҳақининг пастлиги уларнинг янада қизиқишага сабаб.

Учинчидан, аҳолининг Хитой сармояларига муносабати. Тадқиқот натижаларига кўра , Ўзбекистон бошқа Марказий Осиё мамлакатлари билан таққослаганда, Хитойдан кириб келаётган инвестицияларга ишонч билан қарайди.

Сўровда қатнашган ўзбекистонликларнинг 76 фоизи Хитой сармояларининг иш ўринлари яратишига ишонишини айтган. Қозоғистонда эса бу кўрсаткич 24 фоизни ташкил этади.

Бундан ташқари, ҳозирги иқтисодий шароитда Ўзбекистон Хитой компаниялари билан ҳамкорликда Қозоғистонга қараганда катта мавқега эга, чунки, Қозоғистоннинг экспорт савати анча ибтидоий.

Диверсификация қилиш бўйича саъй-ҳаракатларга қарамай, Қозоғистонда ишлаб чиқариш ўзгаришсиз қолмоқда. Маълумки, Қозоғистон юқори рентабелликдаги ва ўртача рентабелликдаги мамлакатлар ресурслари рентасига боғланиб қолган. Натижада экспорт рақобатбардошлиги пасайиб, республика хомашё экспорти билан чекланиб қолди.

Айни пайтда, Ўзбекистонда автосаноатни тиклаш имконияти мавжуд.

P.S. бугун рус сигментидаги ижтимоий тармоқларда мана шундай оптимист қарашлардан иборат материал эълон қилинди. Ростдан ҳам шу “автосаноати”миз ислоҳ бўлиб қайта тиклансин.