Яманда очарчиликдан азият чекаётган беш ёшгача бўлган болаларнинг сони 400 мингга яқинлашмоқда. Бу ҳақда БМТнинг гуманитар масалалар ва фавқулодда ёрдам бўйича расмийси Марк Лоукок маълум қилди. БМТга кўра, ҳозирда 16 миллион яманлик озиқ-овқат инқирозига учраган.

Ўзи шундоқ ҳам узоқ йиллардан бери давом этиб келаётган урушдан силласи қуриган Яман халқи пандемия даврида яна ҳам жиддий қийинчиликларга дуч келди. Булар қаторига коронавирус туфайли чекловлар, четдан келадиган пул ўтказмаларининг қисқариши, хориж давлатларининг ёрдамининг камайиши кабилар киради.