Жамал Кошиқчи ўлими бўйича айбловлар давом этмоқда

АҚШ разведкаси маълумотларига кўра Саудия Арабистонининг валиаҳд шаҳзодаси журналист Кошиқчининг ўлдирилишини шахсан ўзи маъқуллаган.

Эслатиб ўтамиз, валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмоннинг таниқли танқидчиси Жамал Кошиқчи 2018 йилда Саудия Арабистонининг Истанбулдаги Бош консуллиги биносида ўлдирилган эди. Саудия Арабистони ўз фуқароларини Кашикчини ўлдирилишида айбланиши рад этган эди. Аммо қотиллик содир бўлган вақтдаги овозларни тинглаш мосламалари орқали ёзиб олингани маълум бўлгач, Саудия ўз позициясини ўзгартирган эди.

Аввалги материалларда ҳам Саудия Арабистони ҳукумати суд томонидан белгиланган ҳукумлар бир неча бор ўзгартирганлиги тўғрисида ёзилган эди.

P.S. Саудия ҳукумати АҚШразведкаси маълумотларини қатъий рад этмоқда.