Президентимизнинг Россияга ташрифи олдидан рус сегментидаги ижтимоий тармоқларда кўплаб материаллар чиқди. Шулардан бирини ўқишни таклиф этамиз.
“Мирзиёев ҳам Москвага кетмоқда. Яқинда Қирғизистон Президенти Путиннинг олдига борган эди. Энди эса Ўзбекистон раҳбари Кремлга давлат ташрифи учун бормоқда.
Жорий йил бошидан бошлаб Россия Марказий Осиёда ўз таъсирини кучайтира бошлади ва жуда катта миқдордаги шартномалар имзоланди.
Фақатгина 2020 йилнинг ўзида Россия Ўзбекистоннинг асосий савдо шериклари орасида иккинчи ўринни эгаллади: ўзаро савдо ҳажми – 5,9 миллиард доллар (2016 йилда – 2,7 миллиард доллар).
Биринчи маротаба Мирзиёев 2017 йилда Москвага борган. Кейинчалик, Путин билан музокаралардан сўнг, 15 миллиард долларлик 39 та шартнома имзоланди, гарчи бу асосан инвестиция лойиҳалари бўлсада.
Бу сафар Ўзбекистон Президенти қанча пул олиши номаълум. Аммо Россиянинг энди ўзининг хом ашё бўлмаган маҳсулотларини сотиш бозорларини кенгайтириши ва Марказий Осиёда ўз мавқеини мустаҳкамлаши (аниқ) ҳақиқатдир.
Аммо ҳарбий-техникавий ҳамкорлик қандай амалга оширилиши аниқ эмас.
Аммо республика уруш олиб бормади, қуролли тўқнашувлар бўлмади. Умуман Ўзбекистонга Россия ҳарбий техникалари керакми? Россия Федерацияси ҳаво ҳужумига қарши мудофаа, янги вертолётлар, самолётлар, бронетранспортёрлар, танкларни сотиб олиш тўғрисида айтмоқда. Аммо Тошкент ҳарбий техникани кимдан сотиб олади? Россия ўзининг “техник воситаларини” сотишга қарши эмаслиги аниқ ва бунга Ўзбекистоннинг бир вақтлар КХШТ аъзоси бўлганлиги сабаб бўлмоқда.