Туркманистоннинг қарзлари

Ҳатто Президент Бердимуҳаммедов буни тан олди. Барча Қирғизистон ва Тожикистон бўйнига оғир юк бўлиб тушган миллиард долларлик қарзлар ҳақидаги хабарларга одатланиб қолган. Айни пайтда, Туркманистон ҳам табиий газнинг улкан захираларига қарамай, қарз нималигини билади.

Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида Бердимуҳамедов гарчи  одатда бундай тафсилотларга зиқна бўлса бу ҳақда айтиб ўтди, ҳатто қарз миқдорини ҳам ошкор қилди.

“Сўнгги йилларда” ёқилғи-энергетика мажмуасини (ЁЭМ) ривожлантириш учун 8,8 миллиард доллардан зиёд кредит олинган. Устувор вазифа сифатида – табиий газни қайта ишлаш ва қўшимча маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳисобига даромадларни кўпайтириш режа бўлган.

Бу борада ҳукуматнинг энг эътиборли ташаббуси бу табиий газдан бензин, дизель ёқилғиси ва суюлтирилган газ ишлаб чиқариш учун 2019 йилда очилган завод бўлган десак муболаға бўлмайди. Лойиҳа қиймати 1,7 миллиард долларни ташкил этган.

Иқтисодиётнинг бошқа соҳаларида нима гап?

  • Қурилиш-саноат мажмуасига 2,7 миллиард долларга яқин маблаг жалб қилинган.
  • 2018 йилда Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Туркманистонга ички электр тармоғини ривожлантириш учун 500 миллион доллар ажратди.
  • Транспорт-коммуникация соҳасини ривожлантириш ва модернизация қилиш учун 1 миллиард доллар жалб қилинган (Қозоғистон, Туркманистон ва Эрон темир йўллари бир бирига уланиши учун). Шу билан бирга, транспорт ва алоқа эҳтиёжлари учун ажратилган жами маблағнинг атиги 67,8% сарфланган, демак, бу пулларнинг деярли учдан бир қисми қарзларни тўлаш учун келадиган даромадга айланмайди.

Бу пулларни қачон тўлаш керак?

  • 2021 йилда Туркманистон 1,35 миллиард доллар, 2022 ва 2023 йилларда эса 1,1 миллиард доллар тўлаши керак.
  • 895 миллион доллар қарз ёқилғи-энергетика комплексига тўғри келади. Хитой Туркманистонга бу соҳада миллиардлаб қарз берганлиги сабабли, бу тўловлар газ таъминоти шаклида амалга оширилмоқда деб тахмин қилиш мумкин. Газ – бу осонликча монетизация қилинадиган товар.
  • Қишлоқ хўжалиги соҳасида эса вазият қийинроқ. 608 миллион долларлик қарздорликнинг 145 миллион доллари 2021 йил охиригача тўланиши керак.

Ва ниҳоят! Қарзни тўлаш мажбурияти ҳукуматга эмас, балки агросаноат мажмуаси раҳбарларига юклатилади💁🏻‍♂️