Байден Путинни кибер ҳужумлар учун жазолаши керак

Саймон Тисдаллнинг “The Guardian” учун тайёрлаган материалини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Киберҳужумдан қўрқув, бу Британиянинг ядровий каллаклари захирасини бир томонлама ошириш бўйича ўйламаган режасини тушуниш учун асосий омил бўлса керак.

Бу эртами-кечми содир бўлиши керак эди. АҚШ сайловларига таъсир кўрсатишга қаратилган Россиянинг такрорий кибер ҳужумлари, хакерликлари, маълумотларни ўғирлаши ва дезинформация операциялари АҚШ президенти Жо Байден учун ниҳоятда оғир таъсир бўлгани исботланди. Вашингтон шунингдек, Сурия ва Афғонистондан тортиб, Украина ва Болқонгача бўлган можаро зоналарида Кремлнинг зарарли кучлари иштирок этишига тоқат қилолмайди.

Ғарб давлатлари ҳам Россия президенти Владимир Путинни ўз халқига қарши уруш олиб бораётганликда айбламоқда: яқинда содир бўлган Алексей Навалний демократик ҳаракати тарафдорларининг репрессияларига қаранг. Кўпчилик Путин режимини умидсиз равишда нотўғрилигини билади. Буюк Британия ўтган ҳафта Россияни “душман давлат” деб атади. АҚШ ҳам бунга рози. Савол туғилади, Байден бу борада қандай йўл тутади?

Бу саволларга яқин кунларда аниқроқ ЖАВОБ бўлиши кутилмоқда. Байден ҳали ҳам ўзаро манфаатли соҳаларда ҳамкорликни давом эттиришга умид қилаётганини айтган бўлсада, ўтган ҳафта дипломатик уруш кескин кўтарилганидан сўнг, икки давлат ҳукуматлари тўқнашув йўлига ўтдилар. Биринчи бўлиб, Москвани айбдор деб ҳисоблашаётган кенг кўламли “Solar Winds” киберҳужуми бўлиб ўтди. Бундан ташқари АҚШ разведкаси расмийлари Путинни 2020 йилги сайловларни Дональд Трамп фойдасига буриш учун тил бириктирганликда айбланмоқда.

Айтишларича, Байден Путиннинг Украинадаги Россияга алоқадор шахслар ёрдамида унинг ўғли Хантер Байденга ва билвосита ўзини номини қоралаш ҳаракатларига “яшил чироқ” кўрсатганидан норози бўлган. Илгарироқ бу айбловлар Трамп томонидан сайлов жараёнларида ишлатилган эди.

Бошқача қилиб айтганда, Байденнинг Россия билан муаммоси жуда шахсийга айланган. Ўтган сешанба куни нутқ сўзлар экан, у Путин 2016 ва 2020 йилларда ўтказилган жамоатчилик сўровномаларига аралашгани учун “тўлов тўлайди” деб огоҳлантирди. Навалний заҳарлангани ва режим мухолифларига қилинган бошқа ҳужумлар тўғрисидаги саволга у кескин жавоб берди. Унинг сўзларига қараганда: Путин «қотил» .

Москва бу вазиятга ғазаб билан муносабат билдирди ва ўз элчисини зудлик билан чақириб олди. Путин матбуот котиби Дмитрий Песков Байденни икки томонлама муносабатларни бузишга уринишда айблади, Ташқи ишлар вазирлиги “икки томонлама муносабатларнинг ёмонлашиши” ҳақида огоҳлантирди.  Путиннинг атрофидагилар Америка томонидан берилиши қўйилиши мумкин бўлган санкцияларга тайёрланаётганга ўхшайди.

Байден ўзига ишонганларни ҳафсаласини пир қилмаслиги керак. Кўп йиллар давомида Путин тўғри ва мажозий маънода қотиллик учун жазодан қутулиб қолаётган эди. Келажакдаги очиқ тўқнашувлар ва хавфли ўзгаришларнинг олдини олиш учун самарали жазони жорий этиш муддати аллақачон етиб келди. Байденнинг ўзига нисбатан ҳурмати ва жамоатчиликнинг ундан бу вазиятда қаттиқ зарба беришни талаб қилмоқда.

Аммо, Путин эътиборини жалб қилишнинг энг яхши усули қандай? Қўшма Штатлар 2014 йил Қримни аннекция қилганидан кейин Россияга қарши бир неча санкцияларни жорий қилди. Ўтган чоршанба куни 2019 йилда Солсберида Сергей Скрипални ўлдиришга уринишга жавобан экспорт назорати кучайтирилди. Расмийларга Навалнийнинг заҳарланиши ва қамоққа олингани учун  ҳам санкция эълон қилинди. Лекин, буларнинг ҳеч бири Путинни ўзини тутишига таъсир ўтказмади.

Барак Обама томонидан 2009 йилда Россия билан муваффақиятсиз “алоқаларни қайта тиклаш” тарафдори бўлган Байден буни яхши тушунади. Эҳтимол, у самарали босим ўтказишнинг янги усулларини топа олар. Балким, у қарши бўлаётган иттифоқчиларни қаттиққўл бўлишга ишонтиришга қодирдир. Масалан, ўтган ҳафта Қўшма Штатлар Германиядан “Шимолий Оқим 2” Болтиқ газ қувури устида Россия билан ҳамкорликни тўхтатишни талаб қилдилар. Ҳар қандай ҳолатда ҳам Байден қўлида таъсир ўтказа оладиган “кучлар” бор деб ҳисоблайди.

Ушбу ҳафта қўшимча санкциялар кутилаётган бўлсада, расмийларнинг таъкидлашича, АҚШнинг Путинни жазолашга қаратилган асосий уринишлар Россия разведка агентликлари, ҳарбий кучлари ва ҳукумат тармоқларига қарши потенциал ҳалокатли, ярим яширин кибер ҳужумларни ўз ичига олади.

Байденнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан бўлажак киберҳужумни очиқчасига муҳокама қилди.“Менимча, руслар учун тушунарли (таъсир ўтказа оладиган), аммо дунё ҳамжамияти учун кўринмаслиги мумкин бўлган чора-тадбирлар мажмуи, биз самарали таъсир қилишга тайёр эканлигимизни аниқлаштириш нуқтаи назаридан энг самарали чоралар бўлиши мумкин”, деди Салливан.

Ушбу кибер-жанглар аллақачон бошланган бўлиши мумкин. Балким, айнан шунга Россия Байденнинг сўзларига театрлаштирилган муносабат билдирмоқда. Кўрамиз, бу Путинни яна бир бор ўйлашга мажбур қилармикан.

Глобал кибер уруш технологиясининг жадал ривожланиб бораётган қонунсиз соҳалари ўтган ҳафта Буюк Британиянинг мудофаа ва хавфсизликни қайта кўриб чиқишида асосий муаммо сифатида қайд этилди. Ядро қуролидан фарқли ўлароқ, бу ерда чекловчи қоидалар ёки халқаро шартномалар мавжуд эмас. Шу билан бирга, катта киберҳужум муҳим миллий инфратузилмага атом бомбаси сингари катта зарар етказиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантиришлар мавжуд. Шунингдек, бу ҳужум тасодифан Буюк Британиядан ядровий ракета учирилишини бошлаши мумкин, дейилади Chatham House 2018 ҳисоботида.

Киберкосмосдан қўрқув, ядро каллаклари захирасини бир томонлама 40 фоизга кўпайтириш ва ядро қуролидан биринчи марта фойдаланиш Британиянинг пухта ўйланмаган режасини оқлаши мумкин, лекин баҳона бўла олмайди.

Борис Жонсон ҳукумати “янги технологиялар” деганда айнан нимани назарда тутаётгани ноаниқ. Аммо аниқки, киберҳужум энди назарий жиҳатдан айбдор деб топилганлар томон Trident ракетаси зарбасини олиб келиши мумкин.

АҚШ ва Буюк Британиянинг ядровий тийилиш ва глобал қурол назорати тўғрисида гаплашиши мантиқсизликдир. Иккиси ҳам Эрон ва Шимолий Кореяга бомба зарари ҳақида маъруза қилади. Шу билан бирга, қисман кибер каби ядро таҳдидларига жавобан ҳозир иккаласи ҳам ядро қуролларини кенгайтириш билан машғул. Россия, Хитой ва бошқа ядровий кучларга эга давлатлар эса, шубҳасиз, буни эътибор билан кузатишмоқда.

Россиянинг тинимсиз провокациялари қатъий жавоб зарбасини талаб қилмоқда. Аммо, Байден оммавий қирғин киберқуроллардан қонуний равишда фойдаланишни кенгайтириш орқали глобал кибер қуроллар пойгасини кучайтирмоқда ва ядровий можаро хавфини оширмоқда.

Бу эса ўз навбатида Путинни бўйсундиришнинг самарали усули бўлмаслиги мумкин.