Вакциналарнинг миллатчилиги ва рақобати

Вакциналар жанги COVID-19нинг келиб чиқишини текширишда “заиф” ҳамкорликдан ташқари, глобал эмлаш жараёнининг кечикиши ва мувофиқлаштирилмаслигига ёрдам беради, деди Хант Тран, Атлантика Кенгашининг Геоиқтисодиёт марказининг катта ходими. “Бой давлатлар биринчи навбатда ўзларига ғамхўрлик кўрсатишади ва бошқа мамлакатларга вакцина етказиб берадиган давлатлар эса халқаро таъсирини кучайтириш учун шундай йўл тутади. Ушбу воқелик дунёнинг кейинги пандемия билан курашиш қобилиятига ижобий таъсир кўрсатмайди”, – дея таъкидлайди эксперт.

UBS ҳисоботига кўра, ҳозирги эмлаш тезлигида 2021 йил охирига қадар дунё аҳолисининг атиги 10% эмланади ва 2022 йилга келиб бу кўрсаткич 21 фоизга кўтарилади. Халқаро савдо палатаси маълумотларига кўра, вакциналарнинг бундай секин ва нотекис тарқалиши пандемияни узайтиради ва жаҳон иқтисодиётига 9,2 трлн. АҚШ доллари миқдорида зарар етказади. «Кўпгина мамлакатларнинг ички сиёсатидаги популистик босимлар, шунингдек, йирик давлатлар ўртасидаги ишончсизлик ва стратегик рақобат шундан далолат берадики, келажакда мамлакатлар ҳамкорликка интилмайди. Бу эса кейинги пандемия учун яхши натижа бермаслиги аниқ. Дунё дуч келадиган жиддий хавф бошқа пандемия содир бўлишида эмас, балки у муқаррар равишда юзага келганда, дунё худди COVID-19га қандай муносабатда бўлган бўлса, шундай йўл тутади», – дея хулоса қилди Атлантика Кенгашининг Геоиқтисодиёт маркази таҳлилчиси.