Навальний учун антиқа жазо

Рус сегментидаги ОАВларда яна “Навальний” мавзуси қизғин бахсга сабаб бўлмоқда. Эътиборингизга ижтимоий тармоқлардаги мавзуга доир фикр, чақириқлар ва расмий интернет нашларидаги хабарларни ҳавола этамиз:

“Ҳозир колонияда Алексей Навалний билан содир бўлаётган нарса бу ҳақиқий давлат террори, бунинг мақсади бошқаларни қўрқитишдир. Улар одамни, ҳаётга яроқсиз шароитга туришадилар, у ерда у уйқусизлик билан қийноққа солинмоқда, инсон қадр-қимматини камситадиган ишларни қилишга мажбур қилинмоқда ва тиббий ёрдам кўрсатилмаяпти.

Адвокатлар Алексейнинг оёғи оғриётганлиги, уни ўта оғир бел оғриғи қийнаётгани ва у деярли юра олмаётганлигини хабар қилмоқда. Садистик ФСИН Навалнийнинг аҳволини «қониқарли» деб таърифлаган бўлса ҳам, аслида ҳамма нарса жуда ёмон. Бу ҳаракатларнинг мақсади шундан иборатки, агар улар глобал миқёсдаги сиёсатчи Навалний билан шундай муомала қилсалар, унда шубҳасиз оддий одамлар ҳақида гапирмасак ҳам бўлади. Алексей Навалний учун озодлик. Алексей Навалний зудлик билан озод қилиниши керак!”

Яна бир баёнот: “Навалнийнинг адвокати колонияда унга берилган биринчи танбеҳ ҳақида гапирди. У 10 дақиқа эрта уйғонгани учун уйқу ва кун тартибини бузилганликда айбланган.

Навалнийнинг ўзи эса тизимдаги зиддиятларни таъкидламоқда.

“Колония ходимларининг мени “қочишга мойил” сифатида рўйхатдан ўтказганликлари сабабли тунда ҳар соатда уйғотишмоқда”, деди у.