Ўзбекистон 2021 йилги ҳарбий кучлар рейтингида қўшниларидан юқори жойлашди ва 140 давлат ичида 51-ўринни эгаллади.
Қозоғистон 62-ўринда, Афғонистон 75-ўринда, Туркманистон – 86, Қирғизистон – 93, Тожикистон – 99-ўринда. Рейтинг етакчилари АҚШ, Россия ва Хитой. Бутан, Косово ва Либерия рейтингнинг қуйи қисмидан жой олди.
Global Firepower рейтинги армия ҳажми, танклар, кемалар, самолётлар ва бошқа ҳарбий техника сонидан ташқари 50 дан ортиқ турли кўрсаткичларни эътиборга олган ҳолда тузилади. Ташкилот ҳарбий соҳани молиялаштириш даражаси, мамлакатнинг транспорт инфратузилмаси, нефть маҳсулотларидан фойдаланиш имкониятлари ва жанговар самарадорликка таъсир қилувчи бошқа омилларни кузатиб боради.
Ядро салоҳияти баҳоланмайди.