Туркманистондан чиқиш муаммога айланмоқда

Мамлакат миллий хавфсизлик вазирлиги ва Миграция хизматини мамлакатни доимий тарк этишни истаганлар сони кўпайиши, шунингдек, туркман муҳожирлари ва чет элдаги университетлар талабалари фаоллигини ўсиб бораётганлигини, уларни ҳукуматга нисбатан салбий муносабатини тобора кўпроқ очиқ ифода эта бошлагани ҳамда турли хил мухолифат ҳаракатларига қўшилаётгани кўрсатувчи таҳлилий ҳисоботлари Туркманистон ҳукуматини хавотирга солмоқда.

Миллий хавфсизлик вазирлиги ва полиция томонидан мамлакат ичкарисида амалга оширилган репрессиялар, шунингдек, чет элдаги консуллик ва махсус хизматлар орқали ватандошларга босимлар расмийлар кутган натижаларга олиб келмади.

Миллий хавфсизлик вазирлиги ва Миграция хизмати томонидан Туркманистон фуқароларининг чет элга кетишини минималлаштириш ва мигрантларни ўз ватанига қайтариш бўйича қатор “АЖОЙИБ” таклифлар берилди.

Масалан, Миграция хизмати ходимлари чет элга саёҳат қилиш учун паспорт бериш қоидаларини қатъийлаштиришни таклиф қилмоқдалар.

Бунда паспортлар қуйидаги тоифадаги фуқароларга берилиши керак:

• чет эл университетлари талабалари, Таълим вазирлигининг тасдиқномасини тақдим этганидан кейин (яъни эртага мана шу талабага вазирлик жавоб бериши кўзда тутилган);

• ишбилармонлар, солиқ хизмати ва Туркманистон ишлаб чиқариш ва тадбиркорлар иттифоқи томонидан тасдиқловчи ҳужжат берилган тақдирда (айнан нимани тасдиқлаш очиқланмаган);

• даволанишга кетаётганлар учун соғлиқни сақлаш ва тиббиёт саноати ташкилотлари томонидан тасдиқнома (бемор учун касаллик варақасидан ташқари алоҳида 2та ташкилотдан ҳужжат олиши керак бўлади);

• қариндошларни зиёрат қилишга кетаётганлар учун ҳам алоҳида чет эллик қариндошидан таклифнома талаб этилади.

Кетиш ҳуқуқи вақти-вақти билан чекланиб туриши мумкин. Агарда фуқаро қайтиш шартларини бузса, шахсни жаримага тортиш ёки маълум вақтга кетишни тақиқлаш таклиф этилмоқда.

Ушбу чоралар Сапармурод Ниёзов даврида бўлган “чиқиш визалари” амалиётини эслатмоқда.

Бошқа таклифлар қаторига чет эл университетларида сўнгги йилларини (босқичларда) ўқиётган талабаларни қаттиқ назорат қилиш киритилмоқда. Таълим олаётганларнинг ота-оналарига аллақачон махсус хизмат томонидан фарзандининг қачон уйга қайтишини маълум қилиш талаби билан мурожаат қилган ҳолатлар мавжуд. Шунингдек, ота-оналар фарзандларини чет элда иш излаши мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида огоҳлантирилмоқда.

Фарзандлари қариндошларининг қармоғида қолган муҳожирларга, қариндошлардан болаларга васийликни расмийлаштиришни таклиф қилиш амалиёти киритилмоқда. Акс ҳолда, болалар уйсиз деб топилиб, интернатларга юборилади.

Айни пайтда ушбу чекловлар жорий этилмаган.

Юқоридаги берилган таклифлар август ойидан бошлаб амалиётга киритилиши мумкин.

Айтилишича, “Қандай бўлмасин, агар таклиф қилинган чекловларнинг барчаси ёки бир нечтаси жорий этилиши тўғрисида қарор қабул қилинса, бу чегаралар очилишидан ва хорижий давлатлар билан ҳаво қатновини тиклашдан олдин бўлади”.