Арқадағ ҳокимиятни ўғли Сердар Бердимуҳамедовга топширишни бошлади

Ёшларни меҳнатга жалб қилиш вақти келди. Хабарингиз бор, 14 апрел куни Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов бир овоздан янги парламент палатасининг (Туркманистон Сенати сифатида) раҳбари этиб сайланди. Шундай қилиб, ҳокимиятни давлат раҳбарининг ўғли Сердар Бердимуҳамедовга топшириш бўйича беш йиллик марафон якуний босқичга чиқди.

Сердар ҳақида деярли ҳеч нарса маълум бўлмаган 2016 йилдан бери ҳозирги кунгача Бердимуҳаммедов ўғлини давлат тузилиши билан таништириб, унга амалда барча асосий давлат органларини боқичма-босқич таништирди.

Ўғлининг ҳақиқий иш учун эмас, балки парламентда, вилоят маъмуриятида, ташқи сиёсат идорасида, вазирликда, Вазирлар Маҳкамасида ва Хавфсизлик Кенгашида барча лавозимларга “стажер” сифатида тайинлангани ёки (техник жиҳатдан) сайланганлиги шундан далолат беради. У лавозимларни қисқа муддат мобайнида эгаллаб тургани тушунарсиз функцияларни бажарганини айтмасак ҳам бўлади.

Ҳатто президент ҳам Сердарни ҳозирда Бош вазир янги ўринбосари сифатида қайси соҳани бошқараётганини яхши англамаган кўринади. Вазирлар Маҳкамасининг янги аъзоси рақамлаштириш ва ахборот технологияларини амалга ошириш билан шуғулланиши белгиланган.

11 февраль куни ўғлини Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари этиб тайинлаган Гурбангули Бердимуҳамедов вазифаларини тасдиқлаш тўғрисида ўз қарорини фақатгина бир ой ўтиб, 12 март куни имзолади. Ҳужжат матни эса ҳеч қаерда нашр этилмади.

Бироқ, президентнинг ўғлини меросхўр сифатида қолдириш нияти бундан беш йил олдин, Сердар телевизорда биринчи марта намойиш этилганда шубҳа қолдирмаган эди.

Бердимуҳамедовнинг ушбу режани амалга оширишга интилиши ва уни амалга ошириш муддатлари алоҳида эътиборни тортади.

2019 йил сентябрь ойида Халқ Маслаҳати (Халқ Кенгаши) йиғилиши пайтида давлат раҳбари кутилмаганда Халқ Маслаҳатини икки палатали парламентга айлантиришни таклиф қилганида, экспертларнинг фикрлари иккига бўлинди: баъзилари Аркадағ ҳокимиятни бошқара олмай қолса Сердар Кенгашни бошқаради деган бўлса, бошқалари – Гурбангули Бердимуҳамедов палатадаги етакчи ўринни ўзи учун тайёрламоқда, у ҳокимият бошқарусини ўз қўлида қолдириб, қозоқ сенарийси каби ҳукуматни топширмоқчи дейишган эди.

2020 йил февраль ойида, янги Конституциянинг парламент ваколатларига оид қоидалари эълон қилинганида, кичик Бердимуҳамедовнинг Халқ Маслаҳатига кетиши мантиқийроқ туюлди. Гап шундаки, биринчи шахс ҳукумат бошқарувига лаёқатсиз деб топилган тақдирда, янги палата раиси давлат раҳбарининг ваколатларини ўз зиммасига олади, аммо у бу вазифаларни фақат президент қайта сайлангунга қадар бажаради. Президент вазифасини бажарувчи ўз номзодини қўёлмайди. Шунга кўра, Халқ Маслахатига кетгандан сўнг, Конституцияни бузмасдан сайланиш мумкин бўлмайди.

Бироқ, Бердимуҳаммедовга мамлакатнинг асосий қонунларини бузиш жуда осон эканлиги маълум бўлди.

Аввал президентни Миллий Кенгашга (янги парламентга), сўнгра палата раислигига сайлаш ўта кутилмаган “юриш” эди. Бу “юриш” шу қадар тўсатдан ва ҳеч қандай расмиятсизлик билан амалга оширилдики, беихтиёр савол туғилади Бердимуҳамедов Туркманистон амалдаги Конституция матнини ёзишда иштирок этганми йўқми?

Конституциянинг 73 ва 87-моддалари амалдаги президентнинг бир вақтнинг ўзида парламентда жой эгаллашини тақиқлайди.

Давлат раҳбарига ўзи сўнгги икки йил ичида ўзи илгари сурган Конституцияни бузиши кераклиги тўғрисида мантиқий изоҳ йўқ. Бунга қонуний эҳтиёж йўқ эди, чунки собиқ президентлар автоматик равишда “Халқ Маслаҳати”дан жой олишар, шундан сўнг ушбу органни бошқаришда қолар эди, бу ҳам муаммо туғдирмасди.

Эҳтимол, бу ерда гап ҳуқуқий мантиқда эмас, балки Гурбангули Бердимуҳамедовнинг истакларида.

Унинг хатти-ҳаракатларини ОАВ орқали кузатиб, унинг бошқалардан ажралиб туриши унга учун жуда муҳим эканлигини кўрасиз. Агар у бошқа амалдорлар ёки дипломатлар билан юрса, у бир қадам олдинда бўлиши керак; агар у янги квартира олган одамларни уйига келган бўлса, Аркадағ креслода, уй эгалари эса ерда ўтириши; унинг офисига келган амалдорлар костюмда бўлса, у албатта ўзиники ечиб олиши керак. Спорт тадбирлари пайтида эса алоҳида ранглар танланади, оддий мансабдор шахслар, Бош вазир ўринбосарлари ва Хавфсизлик Кенгаши аъзоларининг спорт кийимлари бир хил рангда президентники эса алоҳида бўлиши протоколга киритилган. Янада аниқроқ фактларни эслашингиз мумкин, масжидлардаги маросим пайтида гилам фақат президент юришига мўлжалланган тарзда солинган бўлиб бу “йўлакчадан” фақат у юришга ҳақли.

Ушбу ҳаркатларнинг барчаси Бердимуҳамедовнинг бошқалардан устунлиги ва унга тенг мақомдаги шахснинг мавжуд эмаслигини таъкидлаш учун мўлжалланган. У мамлакатда кимнидир мақомидан пастроқ бўлиши мумкин эмас, ҳатто бошқалар у билан тенглаша олмаслигини билишларига қаратилган.

Агар у Конституцияда белгиланган тартибда иш тутса, у аввал давлат раҳбари лавозимидан истеъфога чиқиши ва ҳатто қисқа вақт ичида “лавозимсиз” бўлиши, кейин Халқ Маслаҳатидан жой олиши ва унинг 55 аъзоси билан тенг бўлиши керак. Шундагина у Палатани бошқариши ва яна “кўтарилиши” мумкин эди.

Ушбу кетма-кетликни ўзгартириб, Президент ўз мақомини йўқотмасдан Парламент палатасини бошқариши мумкин бўлди.

Кўринишидан, худди шу мантиққа кўра, Туркманистонда вице-президент ёки бош вазир лавозими жорий қилинмаган, унга Гурбангули Бердимуҳамедов ўғли президент этиб сайланганидан кейин истеъфога чиқиши мумкин эди. Қонуний ва процессуал жиҳатдан Халқ Маслаҳати институтини тузишдан осонроқ бўлар эди. Бироқ, бу ҳолда, у ўз ўғлига расмий бўйсунишига тўғри келар эди.

Россияда 2008 ва 2012 йилларда бундай ўзгаришлар муаммосиз ўтган эди, чунки Путин ўзиинг мақоми тўғрисида комплексга эга эмас – ҳамма бу рус тандемида ким қарор қабул қилаётганини аллақачон англаб етганди. Туркман ҳукумронлигида бундай “пасайишлар” қабул қилиниши мумкин эмас.

Парламент палатаси раиси – Гурбангули Бердимуҳамедовга ўз мақомини сақлаб қолиш ва ёш президентнинг ўзига хос доно устозига айланишига имкон берадиган ягона лавозим.

Туркманистонлик эксперт Сердар Айтаков, “Независимая газета” га ёзган мақоласида ҳокимиятнинг ўтказилиши тез орада содир бўлмайди, чунки Гурбангули Бердимуҳамедов ўзининг соғлиғини мақсадли равишда намойиш этаётгани ва куч-қудратга тўла эканлиги ва бундан кейин ҳам ишлашга тайёр эканлиги ҳақида фикр билдирди.

Сўнгги беш йил ичида Сердар кадр олдида кўринишга ўрганди. 2016 йилги репортажда, Межлисга сайланганидан сўнг, у юзини яширишга хаттоки, стол атрофида ўтирганида ҳам қимтиниб, атрофида нима бўлаётганини тушунмаётгани сезилган эди. Бугунги кунда унинг қарашларига бўлган ишонч сезиларли даражада ошди, аммо у ҳали ҳам харизма, етакчилик фазилатлари ёки башқаришга тайёрлиги кўринмайди.

Кўпинча у йиғилишларга бормайди ва унинг ўрнига бошқа мансабдор шахслар унга қарашли бўлган корхона ва ташкилотларнинг иши тўғрисида ҳисобот беришди. Масалан, Бош вазир ўринбосари Шамухаммет Дурдилев цемент заводлари иши тўғрисида бир неча бор ҳисобот берди. 2020 йил августида у “Туркман Алабай” уюшмасининг раҳбари сифатида ташкилотни халқаро ташкилотга айлантиришнинг муҳим маросимида қатнашмади. Бош вазир ўринбосари лавозимига тайинланганидан сўнг, вилоятларга танишув ташрифлари режалаштирилган эди, лекин у фақат Лебапга ташриф буюрди.

Мамлакатдаги тўлиқ ҳокимиятни ўғли қўлига топшириш хавфли бўлиши мумкин, кўриниб турибдики, Сердар ҳали бошқарув тажрибасига эга эмас, буни Бердимуҳамедов жуда яхши тушунади. Шунинг учун Сердарни давлат бошқарувига қўйиш, шу билан бирга келгуси бир неча йил давомида уни бошқарувга ўргатиши, ҳукуматни оғриқсиз ўтишини таъминлаш ва унга кўникиш учун вақт бериш тўғри танлов ҳисобланади.

Вақтга келсак, мавжуд воқеаларнинг тезкорлигига асосланиб, давлат раҳбари яқин келажакда, шу йил ўз кучини ёшларга топшириш нияти ҳақида эълон қилади, деб тахмин қилиш мумкин.

Бундай башорат берилишига сабаб, Сердар аввалги лавозимларида ишлаган даврлар кўрсатиб турибди – бир йилдан ошмаган ва бундан ташқари у энди туркман сиёсий иерархиясида энг юқори лавозимлардан бирини эгаллаган ва бошқа ҳар қандай тайинланиш пасайишни англатади, бу Бердимуҳамедовлар вакили учун қабул қилиниши мумкин бўлмаган холат.

Ворис тўғрисида жамоатчиликка эълон қилинишининг вақти кузда бўлиши мумкин. 22 сентябрда Сердар президентликка сайланиши мумкин бўлган 40 ёшга тўлади. 27 сентябрь куни Туркманистон мамлакат мустақиллигининг 30 йиллигини оммавий тантаналар билан нишонлайди. Шунингдек, кузда Халқ Маслаҳати йиғилишлари вакиллик органи сифатида ўтказилади. Ушбу тадбирларнинг ҳар бири ворисни эълон қилиш учун ажойиб баҳона бўлиши мумкин.

Яна бир маълумот, 16-апрел куни Сердар Бердимуҳамедов отасининг ўрнига Ахалтеке уюшмасининг раҳбари этиб тайинланди. “Туркманистон устаси сеиис-устози” унвонига эга бўлган Гурбангули Бедимуҳамедов айтганидек, “ёшларни ишга жалб қилиш вақти келди”.