Россияда аҳолининг тахминан 80% қашшоқликда яшамоқда

“2012 йилдан бери Россияни тарк этган олимлар ва юқори малакали мутахассислар сони беш бараварга кўпайган”, деди Россия Фанлар академиясининг бош илмий ходими Николай Долгушкин.

“Бу жараёнлар тадқиқотчилар сонининг қисқартирилиши билан эмас балки, олимлар ва юқори малакали мутахассисларнинг чет элга доимий равишда чиқиб кетиши боғлиқдир. Чет элга кетаётган мутахассислар сони йил сайин ошиб бормоқда, 2012 йилда 14 минг нафарни ташкил этган бўлса, ҳозирги кунда деярли 70 минг кишига тўғри келмоқда!, – дея таъкидлаб ўтди Долгушкин.

Ҳозирги кунга келиб Россияда аҳолининг тахминан 80% қашшоқликда яшаётгани қайд этилмоқда.

“Давлат одамларнинг ҳақиқий аҳволидан хавотирда олиши лозим, акс ҳолда қийинчиликни бошдан кечираётган одамларнинг ўзи бу ҳақда ўйлайди”, – демоқда иқтисодчи Владимир Хомерики.

“Ҳукумат ишлаб чиқаришни ривожлантириш ҳақида ўйлаши керак, доимий равишда одамларга қўшимча жарима ва солиқлар солмаслиги керак, бунга халқ энди бардош бера олмайди. Пенсия ёшининг ўсиши ҳанузгача бундай ташаббус билан чиққан бепарво раҳбарларга таъсир қилиши керак.”

Россияда аҳволнинг бундай тус олиши аянчли албатта!

Бироқ, ҳукуматга тегишли нашрлар “Америкалик адмирал АҚШ ядровий комплексининг Россиядан орқада қолиши ҳақида маълум қилди” деган материаллар тўлиб тошмоқда.