Хитой ташқи ишлар вазири Ван И АҚШ ташқи алоқалар кенгаши вакиллари билан ўтказилган видеоконференция давомида “демократия бу Coca Cola эмас, АҚШ дастлабки, сиропни ишлаб чиқаради ва бутун дунё бир хил таъмга эга бўлади”, деди.
У Вашингтоннинг Пекин шуғулланаётган “мажбурий дипломатия” ҳақидаги даъволарига қўшилмади.
Ванг И “Хитой ҳеч қачон бошқа мамлакатларга куч билан таҳдид қилмайди, ҳеч қачон ҳарбий иттифоқларга қўшилмайди, ҳеч қачон ўз мафкурасини экспорт қилмайди, ҳеч қачон бирор бир воқеликни қўзғатиш учун бошқаларнинг “эшиклари” олдига яқинлашмайди, ҳеч қачон “қўлларини” бегоналарнинг уйларига суқмайди ва “савдо урушларини бошламайди” ва бошқа мамлакатлардаги корхоналарга зулм қилмайди.”