ВЭБ Ўзбекистон иқтисодиётига 8 миллиард доллар сармоя киритади

Бу ҳақда давлат банки раҳбари Игор Шувалов айтиб ўтди. ВЭБ мавжуд лойиҳаларда иштирок этишда ва янгиларини ишлаб чиқишда давом этади.

Россия Ўзбекистоннинг энг йирик сармоявий шерикларидан бири бўлиб қолмоқда. Россия компаниялари республика иқтисодиётига 10 миллиард доллардан ортиқ маблағ киритган.

2020 йил охирида Россия Федерацияси ташқи савдода 15,5% улуш билан Ўзбекистоннинг савдо шериклари рўйхатида иккинчи ўринни эгаллади.