Путинга бўлган ишонч 62% дан 58% гача, “ЕР” рейтинги 33% дан 30% гача тушди. Бунга сабаб – узоқ муддатли дам олиш кунларидаги «пулсизлик» ва келажак учун ташвишдир.
Май ойи таътиллари аҳолининг ойлик маошларига “қаттиқ зарба” берди. Дам олиш якунига еткач етишмовчилик ва қийинчилик янада ортган. Аҳолининг ҳукуматга нисбатан нафрати ортиб бормоқда. Бу эса яқинда ўтказалиши кутилаётган Давлат Думасига сайлов кампаниясининг бошланишига таъсир ўтказиши аниқ.
Бугунги “ҳокимият партияси” тўлақонли кампанияни олиб бормоқда, аммо эски усуллар аста-секин ўз самарасини йўқотмоқда ҳатто – улар аҳолини бездирмоқда. Кўп баннерлар, қутиларга қўйилган газеталар, бошланғич сайловлар учун овозларни сотиб олиш – буларнинг барчаси партияга бўлган муносабатни ёмонлаштирмоқда дейилмоқда.
Бундан ташқари, сайловларда партия раҳбари аниқланмаган. Катта эҳтимол билан Дмитрий Медведев бўлиши таҳмин қилинмоқда, аммо унинг юқори анти-рейтингини ҳисобга олган ҳолда, бу “Ягона Россия” рейтингига салбий таъсир этиши мумкин.