Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Андрей Руденко Қозонда бўлиб ўтган “Валдай” клуби сессиясида айтиб ўтган.
Бундан ташқари иштирокчилар эътироф этиб ўтган фактлар:
▪️Россия ва Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Қозоғистон ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик давом этади.
▪️Россиянинг минтақадаги сармоялари қарийб 50 миллиард долларни ташкил этади, бундан ташқари Марказий Осиё мамлакатларида 10 мингдан зиёд рус ва қўшма корхоналар фаолият юритмоқда. Россия ва Марказий Осиё ўртасидаги умумий савдо ҳажми 2020 йилда 28 миллиард доллардан ошди.
▪️Пандемия даврида Россия катта ёрдам берди – тиббий ёрдам ва вакциналар етказиб бериш. Ушбу баёнот билан Қозоғистон ва Ўзбекистон вакиллари чиқиш қилди.
Аммо яна бир янги омил – АҚШнинг Афғонистондан чиқиб кетиши.
▪️Ғарб давлатларининг Афғонистонда демократия учун шароит яратишга бўлган уриниши муваффақиятсиз тугади. Мамлакатда энди иккита мумкин бўлган йўл бор:
– Марказий Осиё мамлакатларига интеграция
– унчалик мақбул бўлмаган вариант: мамлакатни “Буюк Шарқ” орбитасига Эрон ва Покистон билан қўшиб қўйиш.
▪️Россия ва Марказий Осиё мамлакатлари иқтисодий лойиҳалар орқали “тинчликпарвар” ролини ўз зиммасига олишдан бошқа иложи йўқ.