Яқинда немис олимлари қизиқарли маълумотларни нашр этдилар: сўнгги 50 йил ичида немислар ўртача 400 фоизга бойиб кетишди. Депрессиядан азият чекаётган бахтсиз одамлар сони эса 38 фоизга ўсди.
Нима учун бу содир бўлаяпти? Нима учун бундай адолатсиз нисбат ишлайди? Мен бу ҳодисани инсониятнинг моддий лаънати деб атайман.
Бу 100 йил олдин Америкада бошланган. Автомобиль саноатини ислоҳ қилиш туфайли Генри Форд дунёдаги энг бой одамга айланди. Унинг ютуқлари кўплаб истеъдодли тадбиркорларни энг буюк брендларни яратишга илҳом бағишлади: Cadillac, Chevrolet, Buick, Dodge. Янги автомобиллар том маънода Америка бозорини ортиғи билан тўлдирди. Бироз вақт ўтгач, машина савдоси кескин пасайиб, бозор тўйинган ҳолатга келди.
Дарҳақиқат, кимдир машинага муҳтож бўлса, агар эскиси юклатилган вазифани тўлиқ бажарса янгисига наҳожат!? Нега пулни исроф қилиш керак?
Савдо муаммосига дуч келган моҳир маркетологлар моҳирона янги ечимни таклиф қилди: улар эски автоуловлар эгасида “ўзини тўлақонлик хис қилмаслик” туйғусини сингдира бошладилар.
Автомобиль ишлаб чиқарувчилари ҳар йили тобора кўпроқ янги моделларни чиқаришни бошладилар. Уларнинг муваффақияти бошқа соҳалардаги тадбиркорларни илҳомлантирди: кийим-кечак, косметика, пойабзал ва бошқа товар маҳсулотлар.
Кийим ишлаб чиқарувчилар йилига 2 маротаба янги тўпламларни чиқарадилар. Мутахассислар ва дизайнерлар бизга чексиз такрорлайдиган гаплари: “бу мавсумда яшил мода бўлади”. Бу нима учун қилинган? Ушбу ҳийла-найранг савдо ҳажмини ошириш учун мўлжалланган. Айнан шу кийимни, лекин ўтган йили қизил рангда сотиб олган одамлар ўзларини ноқулай ҳис қилишади.
Трансмиллий корпорациялар доимий равишда янги қурилмалар, кийим-кечаклар ва бошқаларни чиқариб, оддий фикрлайдиган истеъмолчининг онгини бошқаради. Улар реклама учун йилига 500 миллиард доллар сарфлайди. Бунинг нақадар катта пул эканлигини тўлиқ англаш учун, таққослаб берай. Ердаги очлик муаммосини ҳал қилиш учун йилига атиги 50 миллиард доллар сарфланиши керак.
Асосий муаммо шундаки, биз доимо модадан чиқди яхши нарсаларни ташлаб юборишимиз кераклигида эмас балки, инсониятнинг фожиаси – бу асоссиз янги модани кутишидадур. Янги машина сотиб олган одам жуда қисқа вақт ичида хурсанд бўлади. Эртаси куни унинг дўстлари унга қараганда янги русумдаги машиналар сотиб олишса, бу қувонч фақат бир кун билан чекланади.
Суқрот: “Дунёда фақат битта яхшилик бор – билим, битта ёмонлик – жоҳиллик”, – деб тўғри айтган. © ️ Наталя Манежева