24 июнь куни Бош вазир ўринбосари Сердар Бердимуҳамедов Япония иқтисодиёт, савдо ва саноат давлат вазири Киёши Эжима билан онлайн учрашув ўтказди, деб хабар беради Туркманистон ташқи ишлар вазирлиги.
Учрашувда икки томонлама муносабатлар ва сиёсий, савдо-иқтисодий соҳалардаги ҳамкорлик, маданий-гуманитар йўналишдаги ўзаро алоқалар муҳокама қилинган бўлиб, инвестиция ва газ кимёси соҳасида Япония билан шериклик, шунингдек саноат технологиялари ишлаб чиқарувчилари билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйишга келишилган.
Бундан ташқари, расмийлар Япониянинг JBIC банки ва Sumitomo, Itochu Corporation ва бошқалар корпорациялари билан келгусида ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.
Эслатиб ўтамиз, 31 май куни Сердар Бердимуҳамедов Япония томонидан Туркманистон-Япония иқтисодий ҳамкорлик қўмитаси раиси, Itochu Corporation бошқарувчи директори Хироюки Тсубай билан онлайн учрашув ўтказган эди.
Айнан мана шу компания катта миқдорда ер ости табиий бойликларни сотиб олиш билан ҳам шуғулланади.