Исроил Қирғизистонни саёҳат қилиш тавсия этилмаган мамлакатлар рўйхатига киритди

Исроил Соғлиқни сақлаш вазирлиги Белорусия ва Қирғизистон касалланиш даражаси юқори бўлган мамлакатлар рўйхатига киритилганлигини эълон қилди, уларга бориш тавсия этилмайди. Бу ҳақида newsru.co.il ёзмоқда.

Ушбу рўйхатга Уганда, Уругвай, Бирлашган Араб Амирликлари, Сейшел ороллари, Эфиопия, Боливия, Намибия, Парагвай, Чили, Колумбия, Коста-Рика, Тунис, шунингдек Белоруссия ва Қирғизистон киради.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг таъкидлашича, агар яқин келажакда Белорусия ва Қирғизистонда эпидемиологик вазият яхшиланмаса, давлатлар “максимал хавфли мамлакатлар” рўйхатига киритилади, улар таркибига Аргентина, Бразилия, Жанубий Африка, Ҳиндистон, Мексика ва Россия киритилган.

Исроил фуқаролари учун ушбу мамлакатларга саёҳат қилиш тақиқланади – истисно гуманитар ҳолатлар ва бундан ушбу мамлакатларда доимий яшовчи фуқаролар учун мустасно.