Қозоғистоннинг шимолий вилоятида туман таълими бўлими ходимлари Айртау туманидаги мактаб ўқувчиларининг онлайн таълими учун мўлжалланган ноутбукларни Кокшетовдаги ломбардга топширган ва «OLX» орқали сотиб юбрган, деб хабар бермоқда Республика Коррупцияга қарши хизмати.
Тергов маълумотларига кўра, туман таълим бўлими методик кабинети раҳбари Тулеуов ва иқтисодчи Коспанов коронавирус пандемияси пайтида мактаб ўқувчиларини масофадан ўқитиш учун таълим бўлими томонидан сотиб олинган 177 дона “Acer” маркали ноутбукларини ўғирлашган. “Кибержиноятчилар” ўғирланган техникаларни ломбардларга топширишган ва «OLX» Интернет хизмати орқали сотишган. Зарар 27,9 миллион тенгени (65,5 минг доллар) ташкил этди.
Мансабдор шахсларга нисбатан 7,5 ва 7 йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳамда иккала судланувчи ҳам умр бўйи давлат хизматидаги лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этилган.