Коллектив ҳаракатсизлик шартномаси. КХШТнинг келажаги борми?

Ташкилот ҳеч қачон 6 та аъзо мамлакатнинг ўзида ёки уларнинг ташқарисида машҳур бўлмаган. Ташкилот унга аъзо давлатларидан катта харажатларни талаб қилишида ёки олиб борилаётган тажовузкор экспансия сиёсатида эмас, балки оддий ҳаракатсизликда.

2020 йил ташкилотга шунчалик кўп синовларни келтирдики, унинг фойдаси ҳақидаги мунозаралар Россиядан ташқари деярли барча иштирокчи мамлакатлардаги тор эксперт доираларидан кенг сиёсий мунозараларни келтириб чиқарди.

КХШТ учун асосий синов – Қорабоғ уруши бўлди – Ташкилот буни эътиборсиз қолдирди. Коллектив хавфсизлик шартномасининг 4-моддаси қўлланилмади: “агар иштирокчи давлатлардан бири тажовузга учраса, бу иштирокчи давлатлар томонидан барчага қарши тажовуз сифатида кўрилади”. Арманистон сиёсатчилари ушбу фактга ишора қилиб, Пашиняндан КХШТга мурожаат қилишларини талаб қилдилар, аммо у расмий равишда 2021 йилнинг баҳорида, Озарбайжон ҳарбийлари кеча уруш ҳолатида бўлган мамлакатлар ўртасида “чегарани аниқлай” бошлаганларида ёрдам сўради.

Ёрдам учун сўров юборилди. Аммо қўллаб-қувватлаш масаласини кўтариши керак бўлган КХШТ раиси деган лавозим бор. Раис ҳар йили ўзгариб туради – бу ҳар йили КХШТ Коллектив хавфсизлик Кенгаши бўлиб ўтадиган мамлакат раҳбари. 2020 йилда бу Россия, 2021 йилда эса Тожикистон эди.

Арманистон КХШТдан ҳақиқий ҳарбий ёрдам олиши учун, Пашиняннинг мурожаатидан сўнг бу масала Президент Имомали Раҳмон томонидан кўтарилиши, кейинчалик эса қолган барча иштирокчилар ёрдамни бир овоздан маъқуллашлари керак эди.

Кўриниб турибдики, КХШТ ни ҳақиқий жамоавий мудофаа ҳаракатларини бошлаши мумкин бўлган вазият деярли имкони йўқ. Замонавий урушлар бу аниқ чегаралардаги тўқнашувлар, саботаж ва исботланиши қийин бўлган киберҳужумлардир. КХШТ низоми эса “Барбаросса” режаси услубидаги кенг миқёсдаги ҳарбий ҳужум учун мўлжалланган бўлиб, бу вазият эндиликда фақатгина тарғиботчиларнинг хаёлларида содир бўлади.

КХШТнинг яна бир синови – қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги апрелдаги танклар ва миномётлар ишлатилган чегара уруши бўлди. Вазият эса жуда ҳайратланарли давом этди – жанглар пайтида қирғизистон Мудофаа вазири ва Хавфсизлик Кенгаши котиби Душанбеда, айнан КХШТ мамлакатлари Мудофаа вазирлари кенгашининг йиғилишида иштирок этаётган эдилар.

Шу билан бирга, агар ташкилот аъзолари бир-бири билан урушаётган бўлса, КХШТ уставида бу ҳақда ҳеч нима дейилмаган. Масалан, Қозоғистон томонидан амалга оширилиши мумкин бўлган барча бошқа ташаббуслар – воситачилик ва музокаралар учун платформани таклиф қилиш – ташкилотда иштирок этиш билан ҳеч қандай боғлиқ эмас.

КХШТ яна бир инқирозни мўъжизавий тарзда ўтказиб юборди, Лукашенко мамлакатдаги норозиликларнинг энг юқори палласида ташкилот низомидаги “барқарорлик” сўзи билан мухолифатни қўрқитди, лекин КХШТ га мурожаат қилмади. Расмий жиҳатдан “барқарорликка таҳдид” деган ноаниқ сўзлар КХШТ доирасида баъзи чоралар учун асос бўлиши мумкин. Аммо, бошқа мамлакатдаги намойишларни бостириш учун қўшин юбориш шубҳали истиқболдир.

КХШТ “ҳарбий-сиёсий вазиятни муҳокама қилиш” бўйича йиғилишлар ва НАТО томонидан ташкил этилган ҳарбий машғулотлар билан бир вақтда ўтказиладиган машқлардан ташқари, деярли ҳеч нарсада ўзини кўрсата олмади. Бундай учрашувларда улар бошқа нарсалар қатори собиқ иттифоқ мамлакатлари ҳудудидаги лабораторияларда Қўшма Штатлар яратаётган “био таҳдид” ҳақида гапирадилар. Аммо муаммо шундаки, КХШТ таркибига кирадиган Арманистон ва Қозоғистонда ҳам Москвани хавотирга соладиган лабораториялар мавжуд.

Лекин, Америка қўшинлари Афғонистондан чиқарилгандан сўнг, КХШТ самарали ва мувофиқлаштирилган ишларни амалга оширса, ташкилот ўзини намоён қилиш имкониятига эга.

Тайёргарлик эса аллақачон бошлаб юборилган – 2021 йилда КХШТ Тожикистонда 3 та ва Россияда 1 та машғулот ўтказишни режалаштирмоқда.

Сизнингча, улар бу ташкилот ўзини оқлайдими?