Янги Россия, янги имкониятлар!

Россия президенти Владимир Путин веб-сайтлардан обрўсизлантирувчи маълумотларни суд қарорисиз олиб ташлаш тўғрисидаги қонунни имзолади.

Қарор прокуратура томонидан жабрланувчининг (оддий фуқаро) баёноти асосида қабул қилинади.

Янги қонунга биноан, фуқаронинг аризаси ва прокуратура қарори асосида сайт туҳмат қилинган маълумотни олиб ташлаши керак. Акс ҳолда, саҳифа Роскомнадзор томонидан блокланиши мумкин.

Агар бирон бир веб-сайтда сиз ҳақингизда бирор нарса (ножўя) ёзилган  бўлса ва уни олиб ташламоқчи бўлсангиз, прокуратурага ариза ёзишингиз ва чоп этилган маълумотлар сизнинг шаънингиз ва қадр-қимматингизни камситиши ёки сизнинг обрўингизга путур етказиши ва айблов билан боғлиқлигини ҳужжатлар билан тасдиқлашингиз керак.

Прокуратура ариза ва далилларни 10 кун давомида текширади, сўнгра хулоса чиқаради. Бундан ташқари, беш кун ичида Россия Бош прокурори ёки унинг ўринбосари вилоят прокуратураси қарорининг ҳақиқийлигини текширади. Агар аризда келтирилган маълумотлар ўз тасдиғини топса, у маълумотларни Роскомнадзорга ўчириб ташлашни сўраб мурожаат қилади.

Бу ерда туҳмат, камситишлар ва фаол фуқароларнинг бирор бир қўлидан иш келмайдиган раҳбарнинг фаолиятига бўлган муносабатлари ўртасидаги нозик чегарани қандай мутахассислар аниқлаши ҳақида маълумотлар келтирилмаган.

Россияда қабул қилинган мазкур ИННОВАЦИОН қонунни қайси мамлакат ЭТАЛОН сифатида қабул қилади, кузатамиз!