Олимпия спорт ўйинларида сиёсий ўйинлар ҳам авж олмоқда

Куни кеча барча ОАВлари Халқаро Олимпия қўмитаси беларуслик спортчи Тимановская билан вазиятни ўрганаётганини эълон қилди.

Аввалроқ, югурувчи уни мажбуран Токиодан Минскга қайтаришга уринаётганликларини айтганди.

Тимановская 100 ва 200 метр масофаларда чиқиш қилиши керак эди. Аммо у 4х400 эстафетасига ҳам қўйилди. Старт душанба кунига режалаштирилган эди. Шундан сўнг, спортчи видеомурожаат билан чиқди.

У ўзи эълон қилинмаган мусобақаларда қатнашишга мажбур бўлганидан ғазабланди ва Беларус спорт идораларини танқид қилган.

Беларус Миллий олимпия қўмитасида тушунтирилгандек, спортчини мамлакатга қайтариш қарори “унинг ҳиссий ва психологик ҳолати туфайли” қабул қилинган.