Бахтли кексалик. Ўзбекистонлик кексалар нафақада энг кўп яшовчилар қаторида

Ҳар бир мамлакатда нафақа ёши турлича белгиланади. Аксарият вазиятларда ўртача умр давомийлиги ҳам шу ёшга яқин ҳисобланади. Биз бу кўрсаткичларни таққосладик ва МДҲнинг қайси мамлакатларида одамлар нафақада қанча умр кўришларини аниқладик.

Диққат қилинг мазкур ўрганишлар натижасида биринчи ўринни ўртача 29,7 балл билан Ўзбекистон эгаллади. Аёлларнинг умр кўриш давомийлиги 75 ва эркаклар учун 69,7 ёшни ташкил этадиган мамлакатда, аёллар ўртача 20 йил (55 ёшда нафақага чиқади), эркаклар учун – 9,7 йил (60 ёшда нафақага чиқади) нафақа олиб билан яшаш имкониятига эгалар.

Иккинчи ўринни кичик фарқ билан Россия эгаллади (ўртача кўрсаткич – 29,6). Бугунги кунда рус эркаклари – режалаштираётган пенсия ислоҳоти қабул қилинишидан олдин – 6,4 йил нафақада яшашлари мумкин (уларнинг ўртача умр кўриш давомийлиги 66,7), рус аёллари учун – 23,2 йил (ўртача, аёллар 77,2 йил яшайди).

Учинчи ўринда Беларус (27 кўрсаткич билан). Бу ерда аёллар нафақада 21 йилдан кўпроқ, эркаклар деярли 6 йил яшаш имкониятига эга.

Пенсия ёшидаги умр кўриш давомийлиги бўйича антирейтингни Қозоғистон бошқариб бормоқда. Ўртача нафақа муддати – 8.05. Бу мамлакатда аёллар ўртача 75 йил умр кўришади, шунинг учун қонун бўйича 63 йил пенсияга чиққач, улар 12 йилдан кўпроқ нафақа оладилар. Эркаклар ҳам 63 ёшида нафақага чиқади, лекин ўртача умр кўриш давомийлиги деярли 67 йил, улар нафақада тўрт йил ҳам яшамайдилар.

Агар биз эркаклар ва аёллар учун индикаторларни алоҳида таққосласак, энг яхши ҳолат Россияда – бу ерда аёллар нафақада 23 йилдан ортиқ яшайдилар. Нафақадаги умр кўриш давомийлиги бўйича иккинчи ўринда – Беларус (21 йил), учинчи ўринда – Ўзбекистон (20 йил). Энг кам натижа Қозоғистон ва Молдовада (12 йил).

Ўзбекистонда яшаётган эркаклар МДҲда энг бахтлилар қаторида. Улар нафақада деярли 10 йил яшаш учун барча имкониятларга эга. Бу МДҲ аҳолиси орасида энг юқори кўрсаткич. Иккинчи ўринда Украина – эркакларнинг ўртача умр кўриш давомийлиги 67,6 йил, нафақада 7,6 йил. Учинчи ўринда рус эркаклари – улар нафақада олти ярим йилдан камроқ яшайдилар.

40 йил ишлаб, солиқ тўлаб нафақада мазза қилиб яшайман, деган обуначиларимиз учун махсус тайёрланди.