Ашхободда Туркманистон ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстлик шарафига Тошкент боғи қурилиши бошланди.

Маълум бўлишича, қарийб 30 минг квадрат метр майдонда пейзаж боғи, фавворалар, платформа ва маданий тадбирлар учун саҳна, ўзбек ошхонаси билан жиҳозланган икки қаватли чойхона, шунингдек, йигирмадан зиёд объект ҳамда Ўзбекистон пойтахтининг диққатга сазовор жойлари яратилади.
2017 йил октябрь ойида Тошкентда “Ашхобод боғи” очилган эди.
Президент Гурбангули Бердимуҳамедов 2021 йил 17 февралда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловга Ашхободдаги Тошкент боғи қурилиши ҳақида гапирган эди.
17 март куни Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан Ашхободга келганида эса пойтахт ҳокими ҳамкасбига учрашувда Тошкент боғининг дастлабки лойиҳасини тақдим этган.
Мана ўша боғ ишлари бошлангани хабар берилмоқда.