2023 йилда Россия мактабларининг барча ўқитувчиларини электрон планшетлар билан таъминлаш режалаштирилган, деди Россия Федерациясининг рақамли ривожланиш, алоқа ва оммавий ахборот воситалари вазири. Унинг сўзларига кўра, бундай планшетда электрон журнал, дарс режаси ва бошқа керакли ҳужжатлар юритилади.
Шунингдек, у 2024 йил охиригача барча мактаб ва синфлар Wi-Fi билан жиҳозланишини айтди.
Унинг сўзларига кўра, бу, биринчи навбатда, ўқитувчилар учун “хавфсиз Интернетга оддий ва қулай тарзда уланиши” учун зарурдир.
Бундан ташқари, тармоқ дарс пайтида мультимедиали ўқув материалларини намойиш қилиш имконини беради.