Қирғизистонда аҳолини рўйхатга олиш 2022 йилнинг 25 мартидан 3 апрелига қадар ўтказилиши маълум қилинди

Вазирлар Маҳкамаси мамлакат аҳолиси ва уй-жой фондини умумий рўйхатга олиш санаси тўғрисида қарор қабул қилди. Уни ўтказиш шартлари Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган.

Республиканинг чекка ҳудудларида аҳолини рўйхатга олиш 2022 йил 23 апрелдан 2 майга қадар ўтказилади. Қолган ҳудудларда эса 2022 йил 25 мартдан 3 апрелгача.

Аҳолини ва уй-жой фондини рўйхатга олишда Қирғизистоннинг барча фуқаролари, мамлакат ҳудудида доимий яшовчи ёки вақтинча бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, шунингдек, аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олиш вақтида вақтинча бўлмаган қирғизистонликлар рўйхатга олинади. Бундан ташқари, улар мамлакат ҳудудида жойлашган барча турар-жой биноларини рўйхатга олишади.

2022 йил 31 декабргача аҳолини рўйхатга олиш муносабати билан аҳоли пунктлари ва кўчалар номларини ўзгартириш жараёни тўхтатилди.

Эслатиб ўтамиз, аҳолини умумий рўйхатга олиш ўтган йили ўтказилиши керак эди.