Нигерияда Сovid -19 вакцинасининг муддати ўтган 1 миллион дозаси йўқ қилинди.
Нигерия Соғлиқни сақлаш хизматлари миллий агентлиги директори Файсал Шуаибнинг айтишича, илгари халқаро хайрия жамғармалари вакциналар тақчил бўлган пайтда унинг мамлакатига муддати ўтган вакциналарни ҳадя қилган.
Шу муносабат билан муддати ўтган вакцинанинг 1 миллион дозаси утилизация қилинади. Йўқ қилиш Миллий озиқ-овқат ва гиёҳванд моддаларни назорат қилиш маркази билан ҳамкорликда Соғлиқни сақлаш хизматлари агентлиги томонидан амалга оширилади, деди у.
Шуайб ўз мамлакати бундан буён қисқа муддатли вакцинани қабул қилишдан бош тортиши ҳақида огоҳлантирди.