«Тошкент ёшларни севади» шиори остида пойтахтимизда ўтказилаётган ёшлар ойлиги доирасида жорий йилнинг 14–17 декабрь кунлари “Таълим ва тадбиркорлик ҳафталиги” бўлиб ўтди.

Унда MyTaxi ва Exspress24 асосчиси – Акмал Пайзиев, “Арзон Аптека”, «Nestle» компаниясининг собиқ пиар-менежери – Нигора Акилова, PDP IT -Академй асосчиси – Одилбек Мирзаев, IDP IELTS ва яна бир қатор лойиҳалар асосчиси – Умиджон Ишмуҳаммедов, “Kompas Consulting” асосчиси – Улуғбек Хожиаҳмедов, Маркетолог, Чортоқ минерал сув маркетинг бўлими бошлиғи – Ҳабибулло Садуллоев, «Юксалиш» лидерлар академияси лойиҳаси асосчиси – Муҳаммадали Эшонқулов, Moliya.uz ва “Grovth Academy” асосчиларидан – Шоҳида Ибрагимова, SAP компаниясининг Ўзбекистондаги директори – Лазиз Адҳамов, Dekos ва Deli каби брендлар асосчилари Ҳасан Мамасаидов ҳамда Ҳусан Мамасаидовлар иштирок этишди.