Procter&Gamble маҳсулотларида саратонга олиб бориши мумкин бўлган моддалар аниқланган

Procter&Gamble АҚШ ва Канада учун чакана савдога чиқарган маҳсулотларида саратонга олиб бориш хавфи борлиги сабабли қайтариб олаётгани бўйича хабарлар тарқатилмоқда.

Буларга АҚШ ва Канадада сотиладиган сочни парвариш қилиш маҳсулотлари, Pantene ва Herbal Essences брендлари ҳамда Aussie ва Waterlands брендларининг айримлари киради, дейилган P&G компанияси томонидан тайёрланган хабарда.

Компаниянинг таъкидлашича, брендларнинг баъзи аэрозолли қуруқ кондиционерлари ва шампунлари, шунингдек, Old Spice ва Hair Food брендларининг ишлаб чиқарилиши тўхтатилган, баъзи маҳсулотларда одамлар учун канцероген бўлган бензол аниқланган.

P&G:“Бензолнинг таъсир қилиши нафас олиш, оғиз орқали юбориш ва терига суртиш орқали содир бўлиши мумкин. Бу саратон касалликлари, жумладан, лейкемия, қон саратони, суяк илиги саратони ва ҳаёт учун хавфли бўлган бошқа қон касалликларининг ривожланишига олиб келиши мумкин”.

Илгари АҚШ дорихоналар тармоғи Johnson&Johnsonнинг офтобдан ҳимоялаш воситаларининг айрим намуналарида бензол аниқланганидан сўнг сотувдан олиб ташланган эди.

Компания АҚШ ва Канададан бошқа мамлакатларда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг таркиби бир хилми ёки савдодан қайтариб олинадими йўқми маълум қилинмади.