Тожикистон-Қирғизистон чегарасидаги қуролли тўқнашувда қурбон бўлганлар сони очиқланди

Тожикистон-Қирғизистон чегарасидаги қуролли тўқнашувда расмий равишда 23 киши қурбон бўлганлиги маълум қилинди. (бироқ…)

Тожикистонда Қирғизистон билан чегарада чегарачилар билан қуролли тўқнашувда икки киши ҳалок бўлди, деб хабар берди Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара хизмати.

Маҳаллий ОАВ хабарига кўра, Тожикистон томондан 10 киши жароҳатланган, улардан 6 нафари ҳарбий хизматчи ва 4 нафари тинч аҳоли вакилларидир.

Қирғизистон томонидан 11 нафар ҳарбий хизматчи яралангани маълум қилинган.