Дмитрий Медведев Россия миграция сиёсати бошқариши маълум қилинди

Россия Хавфсизлик кенгашида миграция сиёсати бўйича идоралараро комиссия тузилди.

Комиссия “миграция соҳасида миллий хавфсизликни таъминлаш ва миграция жараёнларини мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш манфаатларидан келиб чиқиб тартибга солиш” вазифаларини бажариш мақсадида ташкил этилган.

Комиссия зиммасига мамлакатдаги миграцион ҳолатни таҳлил қилиш, ушбу соҳада миллий хавфсизликка ички ва ташқи таҳдидларни аниқлаш ва бошқа вазифалар юкланган.

Комиссияга Россия Хавфсизлик кенгаши раисининг ўринбосари Дмитрий Медведев раҳбарлик қилади.