Путин ДХР ва ЛХР мустақиллигини тан олди, бу Ғарб давлатлари раҳбарларининг кескин муносабатига сабаб бўлди.
Марказий Осиё давлатлари иқтисодиётига қандай таъсир кўрсатади?
Туркманистон….
Тожикистон меҳнат муҳожирларининг ойлик маошига ва экспорт бўлаётган деҳқончилик махсулотларига таъсири тез кунларда кузатила бошланади.
Ўзбекистоннинг Россия билан иқтисодий ҳамкорлиги МО давлатлари орасида Қозоғистондан кейин иккинчи ўринда туради. Кўп томонлама таъсирини кўрсатади. Биринчи навбатда мамлакатдан экспорт бўлаётган деҳқончилик маҳсулотларида ҳамда импорт бўлаётган товарларнинг нархларини ошишида кузаталиши мумкин.
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Хавфсизлик кенгашининг тезкор йиғилишида “халқаро вазиятнинг муқаррар равишда ёмонлашишининг салбий оқибатларини минималлаштириш учун инқирозга қарши режани қабул қилиш зарурлигини” маълум қилди.
Бошқача айтганда, президент Украина-Россия можароси Қозоғистон иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини таъкидлади.
Афғонистон масаласи эса иқтисодий томондан эмас балки, сиёсий томондан ҳозирча “музлатилиб” турилади.
Долзарб Хабарлар