Ёлгиз қолаётган буюк Россия

Хитой катта ўйин қилди Россияга, Украинага киргунча уни қўллашига ишонтириб, ундан кейин чиройли равишда ортга чекинди, сиёсатда дўстик йўқки зотан. Россияни энг ишонган ҳамкори бўлган Хитой ҳам уни ўзгаларни қўли билар заифланишини мазза қилиб томоша қилмоқда. Буюк Россия ҳалқаро майдонда мутлақо яккаланиб қолди, Эрон ҳам масофа сақламоқда, чунки йиллар давомида санкция балосидан ҳолдан тойиб, энди қутулай деб турганида, қайта санкциялар ёмғирига тутилишни асло ҳоҳламайди, бу хатони қилмайди ҳам. Шу сабаб, бу сафар Россияни қўллашда жуда эҳтиёткорона йўл тутмоқда. Руссларга ён босиб кескин чиқишлар қилишдан  тийилиб бетараф режимга ўтиб олди.

Россияни ҳарбий томондан қўли баланд келаётган бўлсада, геосиёсий тактикада қаттиқ янглишди…

Украинага мазлум статуси берилиб, атрофида бутун дунё гегемонлари йиғилиб максимал дастак бера бошлаш фонида, АҚШ бошчилигидаги иттифоқдошлари, маккор енгилмас уддабурон сиёсий кучли ўйинчи бўлган Рус айиғини занжирбанд қилишни уддасидан чиқмоқда….

Тарихда кучли ва буюк сиёсатчилар ҳам алал оқибатда битта катта хатога йўл қўйиб, охирида шармандаларча ном қолдириб, бор ҳурматини тўкиб, мутлоқ мағлубият билан сиёсий амбициясини тугатишган ҳолатлар жуда кўп бўлган. Путин Ливия ва Сирия, Ироқдаги қонли  тўнтарилишлардаги оқилона  позицияси сабаб халқаро майдонда,  дунё ҳамжамияти олдида анча обрўсини тиклаб олганди. Аммо Украина масаласи Путинни бор бут обрўсини  мутлоқ ер билан яксон қилиб,  ваҳший  «Гитлер 2»  деган тамға ёрлиғини ёпиштирди. Ҳар ҳикояни,  ҳар иқтидорни,  ҳар даври давронни бир якуни бор албатта. Путинни бутун дунё олдида обрўси яксон бўлди, ўзини ўзи тузоққа тиқди. Менимча  Рус айиғи ҳикояси ҳам ўз якунига етмоқда?! 🤔

Марказий Осиёга эса Россияни заифлашиши манфаат келтирмайди асло, сабаби оддий, Хитой кучаяди. Марказий Осиёни  Россия  “ўзиники”  дея ҳисоблашигина,  Хитойни жиловлаб турарди. Агар Россия заифлашса, Хитой аждари  хавфи остида қолишимиз хавфи бунданда даҳшатлироқ! Ҳоҳлаймизми йўқми бизни географик ҳудудий жойлашув сабаб биз каби кичкина давлатлар қайсидир гегемонни  “ҳимояси, оталиғи” остида бўлиш бошқа бир гегемонни хавфидан сақлашга хизмат қилади, шундай яшашга маҳкуммиз, бошқача бўлмайди, чунки Амир Темур империяси каби буюк империя эмасмиз. Туркий давлатлар бирлашуви ҳам  амалга ошмайдиган қуруқ сафсата, зеро ҳеч қачон туркийлар бирлашишига на Россия ва на Хитой ва на АҚШ қўйиб бермайди.

Хуллас Путин жуда катта тузоққа тушди. Россияни бу санкциялар  тузоғидан чиқиб кетишни  ягона йўли менимча ҳукумат ўзгариши билан амалга ошса керак, акс ҳолда бу кризис Россия иқтисодини мутлоқ ҳолдан тойдириб мамлакатда ички исёнлар келтириб чиқаришни бошлайди. Такрор айтаман мен шахсан Путинни босқинчилик сиёсатини қаттиқ қоралаётган бўлсамда, Россияни сиёсий саҳнада  заифлашиши тарафдори эмасман!  Россияни заифлашуви МО минтақасини Хитойни оёғлари остига ўлжа қилиб  улоқтирилишига замин яратади?! Гегемон давлатларни кучлар баланси бузилиши биз каби кичик давлатларни стабил турган хавфсизлик мувозанатига салбий тарафдан катта таъсир кўрсатади. Боз устига Толибон балоси ҳам ёнма ён турибди. Бу минтақани бошига битган энг катта бало…

Шу сабаб, Россия ҳукумати  босқинини қоралаётганимизни қораламанг,  шу босқин бўлмаганида Россия ҳам иқтисодий қамал ҳолатида типирчилаб боши берк критик этапга келмаган,  кучлар мувозанати ҳам издан чиқмаган бўларди,  Хитойни хавфини тўсувчи Россия “Буюк Россия” мақомидан айрилмаган ёҳуд бу мақомга путур етмаган бўларди…?!

манба