Рублнинг эркин конвертацияси амалда тўхтатилди

Россия Марказий Банки  9 мартдан 9 сентябрга қадар вақтинчалик тартиб жорий этди. Унга кўра фуқароларга нақд валюта сотишни тақиқланади. Лекин валютани рублга алмаштиришда ҳеч қандай чеклов йўқ.

Шунингдек, фуқаролар банклардаги валюта ҳисобварақларидан 10 минг доллардан ортиқ валюта еча олишмайди. Бундан кўпроқ сумма ечмоқчи бўлганларга маблағлар фақат рублда берилади.

Бошқа валюталар олди сотдиси бозор курси бўйича амалга оширилаверади.

Регуляторнинг аниқлик киритишича, ҳозирда Россия банкларининг 90% мижозлари валюта ҳисобларида 10 минггача бўлган маблағларга эгалар.