Хитой: “АҚШ томонидан фаолияти олиб борилаётган биолаборатория тўғрисидаги маълумотларни очиқлаши керак”

“АҚШга тегишли бўлган биологик лабораториялар дунё бўйлаб 336 тани ташкил этади.

▪️Уларнинг Пентагон билан алоқаси қандай?

▪️Қандай қилиб АҚШ бу лабораторияларни хавфсизлигини сақлайди?

▪️Нега 20 йилдан ортиқ вақт давомида Қўшма Штатлар “Биологик қуроллар бўйича конвенция”ни текшириш механизмини яратишга доимо тўсқинлик қилмоқда, улар нимадан хавотирда?

▪️Форт-Детрик лабораториясининг коронавирус тарқалишига қандай алоқаси бор?” – дея саволлар билан Хитойнинг Қозоғистондаги элчихонаси расмий сайдида мурожаат қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Хитойнинг “Жэньминь жибао” газетаси 2021 йилда Қўшма Штатлар Форт Детрикдаги махфий ҳарбий лабораториясидан узоқ бўлмаган ҳудудда пневмония авж олганидан кейин лабораторияни ёпилгани бўйича турли саволлар йўллаган эди.

❗️ Форт Детрик лабораторияси яқинидаги сабаблари “номаълум” пневмония эпидемияси:

2019 йил сентябрь ойида биолаборатория жойлашган Мериленд штати ҳисоботида “электрон сигарет билан боғлиқ пневмония” ҳолатлари кўпайиб бораётгани қайд этилган.

Шу билан бирга, ўша йилнинг июль ойида Форт Детрик яқинидаги қариялар уйларида ҳам нафас йўллари касаллиги аниқланган.

Худди шу ойда АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари лаборатория фаолияти тўхтатилгани ҳақида расмий баёнот эълон қилинган эди.

АҚШ ва Хитой домий равишда биологик қуроллар ишлаб чиқариш бўйича бир бирини айблаб келади.

Айниқса бундан авж олишлик АҚШнинг собиқ президенти Трамп даврида COVID-19 билан айбловларни Хитойга қаратилгани (бу ерда ҳам Ухандаги биолаборатория яқинида бўлиши турли шубҳаларни келтириб чиқарган эди)

Саволни айнан Қозоғистондаги Хитой элчихонаси томонидан юборилиши. Айнан АҚШга тегишли бўлган биолаборатория мавжудлиги умуман Марказий Осиёда АҚШга тегишли бўлган бир нечта биолаборатория жойшлашганлиги билан боғлиқ бўлса керак.

Умуман олганда Марказий Осиёда мавжуд Россия ва АҚШга тегишли бўлган биолаборатория тўрисида сайтимизда ҳамда ижтимоий тароқлар орқали бир нечта материаллар эълон қилганмиз. Мазкур ҳаволалар (1, 2) орқали танишиб чиқишингиз мумкин.