Георгий лентаси ғалаба рамзи ёки Кремль сиёсатининг маркетинг ҳийласи?

Сўнги 10-15 йил ичида 9 майга (собиқ Ғалаба куни, замонавий Ўзбекистонда Хотира ва қадрлаш куни) автомобиллар ёки биноларни тўқ сариқ ва қора чизиқли ленталар билан безаш анъанага айланди. Бу оддий фуқаролар концепциясида собиқ иттифоқ халқининг яъни боболарнинг Иккинчи Жаҳон урушидаги қаҳрамонона ғалабасини англатади.

Менда бу матони кўрганда бир томондан, буюк ғалаба хотирасига ҳурмат-эҳтиром, иккинчи томондан эса шубҳа уйғонади, шундай эмасми!? Ҳеч ким СССР ҳудудида яшаган барча халқларнинг фашистлар Германияси устидан қозонилган ғалабага қўшган муносиб ҳиссаси, совет халқининг биргаликдаги қаҳрамонлиги ва жасоратига ким шубҳа қилмайди, лекин лентанинг номи ўзи учун гапиради.

Авлиё Георгий орденига лента – бу чор Россиясининг асосий ҳарбий мукофотларидан бири, Британия империяси билан бирга жаҳондаги энг йирик империализмнинг йиртқич ҳайвони – халқларга зулм қилишнинг мустамлака машинаси. Ана шундай медалли ленталар 19-асрнинг иккинчи ярмида мустақил Марказий Осиё амирлик ва хонликлари — Қўқон, Бухоро ва Хивани эгаллаб, қулликка айлантирган рус қўшинлари зобитлари кийим-кечакларини безаб турган. Бу ленталар маҳаллий аҳолининг қаршилигини аёвсиз бостирган, ўн минглаб тинч аҳолини аёвсиз ўлдирган, маданий меросни асраб-авайлаш баҳонасида юрт ва халқни уялмай талон-тарож қилганлар, миллий ёдгорлик ва қимматбаҳо буюмларни Ўзбекистон музейларидан шафқатсизларча Санкт-Петербург ва Москвага олиб чиқиб кетганлар кийимларида кўз-кўз қилинган. Мустамлакачиларнинг ножўя хатти-ҳаракатлари рўйхати жуда узун, аммо биз буни ушбу мақолада кўриб эълон қилмаймиз.

Ўйламасдан, моҳир тарғибот таъсири остида, лентани тақишдан аввал, унинг рамзийлиги ҳақида бир оз фикр қилишингиз керак.

Кимдир Совет медаллари ва орденлари бундай ленталар билан безатилган ва улар бир хил рангларга эга бўлган “гвардейский” аталган деб эътироз билдириши мумкин. Бироқ, ҳозир, ҳеч ким уларни “гвардия ленталари” деб атамайди ва расмий равишда “Георгий лентаси” деб атайдилар ва бу аллақачон сезиларли фарқ. СССРда бу номдаги ленталар йўқ бўлмаган, айниқса бу ленталарни Ғалаба куни билан ҳеч қандай алоқаси йўқ. Бу инкор этиб бўлмайдиган ҳақиқатдир.

Биласизми, бу орқали кўп миллатли собиқ иттифоқ халқининг иккинчи жаҳон урушидаги шонли ғалабаси тарихини бошқа ўзини  буюк деб давлат рамзлари билан алмаштирилганини кўриш мумкин.

Дангасалик қилмасдан интернетдан изланса, замонавий Россияда “Георгий лентаси” номи қачон ишлатила бошлаганини осонгина топишингиз мумкин. Бу 2005 йилдаги буюк Ғалабанинг 60 йиллигини нишонлаш арафасида, Россияда миллий ватанпарварлик юксалиши ва рус ғоясининг тарқалиши даврида пайдо бўлган мамлакат амбицияларини эслатувчи қадам.

P.S. Георгий ленталари фақат давлат буюртмаси асосида ишлаб чиқарилади ва бепул тарқатилади. Уларни чет элда тарқатиш учун жавобгар ташкилот Роскомсотрудничество ва Россиянинг дипломатик ваколатхоналари эканлиги – бу давлат ташвиқоти ва собиқ иттифоқ мамлакатларининг буюк жасорати ўрнини босган ҳамда бир мамлакатнинг империя қадриятларини чиройли равишда сиздирилишининг ёрқин далилидир.

Энди Сиз бу ленталарга қандай муносабатда бўлишни ўзингиздан сўранг!?

(Агар сиз бирор нарсага шубҳа қилаётган бўлсангиз, мақолани осонроқ қабул қилинг – бошқа томондан қаранг, шунда “Билайн” нинг ажойиб маркетинг ҳаракатини кўришингиз мумкин)

“Nikto” (Жаноб ҳеч ким)