Ўқув марказлари форуми ўтказилди

Шу кунларда пойтахтимизда Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ва қатор ҳамкор ташкилотлар томонидан “Тошкент ёшларни севади” ойлиги доирасидаги тадбирлар ўтказилмоқда.

Хусусан, “Алпомиш” муз саройида Тошкент шаҳрининг Топ-100 та ўқув марказлари форуми бўлиб ўтди.

Унда турли ўқув марказлари масъул вакиллари ва юзлаб мактаб-лицей битирувчилари иштирок этди.  

Тадбирда ўқув маркази вакиллари ўзларининг лойиҳалари бўйича тақдимотлар ўтказиб, ёшларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берди. 

Шунингдек, битирувчи ёшлар ўзларига керакли йўналишлардаги ўқув марказлар билан танишиб, турли курсларга чегирма берувчи ваучерларни қўлга киритиш имкониятига ҳам эга бўлди.  

Шу билан бирга, “Тошкент ёшларни севади” ойлиги доирасида олий таълим муассасалари битирувчилари учун «Келажак Экспо» меҳнат ярмаркаси, мутахассислик талаб этилмайдиган «Дипломсиз иш» меҳнат ярмаркаси, «ТОП 100 олий ўқув юрти» олий таълим муассасалари кўргазмалари ташкил этилади.  

Гулноза Бобоева