Қирғизистоннинг собиқ президенти ва унинг укасига қарши жиноий иш қўзғатилиши мумкин

Сооронбай ва Асилбек Жээнбеков пулларни ўзлаштиришда ва “мамлакатга вирус юқтирганликда” айбланмоқда.

Ўш вилояти ички ишлар бошқармасининг собиқ бошлиғи Абдилат Капаров Жээнбековларни бепарволикда ва маблағларни ўзлаштиришда айблади. Унинг фикрига кўра, экс-президент 2020 йил ёзида одамларнинг ўлимига сабаб бўлган оммавий covid-19 вируси тарқалишига жавобгардир.

Капаровнинг аризасида қуйидаги айбловлар битилган унда: “Юқорида айтиб ўтилганлардан келиб чиқиб, Жээнбековларнинг хатти-ҳаракатларини синчковлик билан текширишингизни, мамлакатдан чиқиб кетишини олдини олиш чораларини кўришингизни ҳамда унга тегишли бўлган мол-мулкни мусодара қилиш мақсадида олиб қўйишингизни сўрайман. Текширув натижаларига кўра, С. Жээнбековни “собиқ президент”лик унвонидан маҳрум этишингизни ва давлат раҳбарининг шахсий нафақасини бекор қилишингизни сўрайман”.

Ҳозирда мазкур ариза Бош прокуратурага келиб тушган ва кўриб чиқилмоқда.