КХШТ бу йил саккизта йирик ҳарбий машғулот ўтказади

Аксарияти Тожикистон ҳудудида бўлиб ўтади.

Бу ҳақда ташкилот бош котиби Станислав Зас айтиб ўтди. Ўтказиладиган жой сифатида Тожикистон танланди, чунки айнан шу давлат бу йил КХШТга раислик қилади.

Коронавирус пандемияси туфайли бир қатор машқлар ўтказилмай қолган эди. Улар йилнинг иккинчи ярмига режалаштирилган.

Мудофаа харажатлари

Шунингдек, Зас Европада мудофаа харажатларининг ўсиши ўтган йили 5,6 фоизни ташкил этганини, бу дунё бўйича ўртача кўрсаткичдан уч баравар кўплигини айтган.

“Ўтган йил давомида глобал мудофаа харажатлари 1,9% га ошди. Шу билан бирга мудофаага энг катта ўсиш ўтган йили Европада содир бўлди, у ерда у 5,6% ни ташкил этди. Яъни бутун дунёга қараганда деярли уч баравар кўп” , “- деди у.

Зас шунингдек, Афғонистон минтақавий хавфсизликка таҳдид солувчи жиддий манба бўлиб қолаётганини айтди.

“Афғонистон жиддий террорчилик таҳдиди манбаи бўлиб қолмоқда. Ўтган йилнинг иккинчи ярмида у ерда 50 дан ортиқ террористик ҳаракатлар содир этилди, 4000 га яқин одам жароҳат олди”, деди у.

КХШТ ва НАТО

Ташкилот Бош котиби КХШТ ва НАТО ҳозирда ҳатто иш даражасида ҳам алоқаларга эга эмаслигини, шунинг учун алоқаларни қайта бошлаш ҳақида гап йўқлигини таъкидлади.

“Ўзаро муносабатларни тиклаш учун улар бўлиши керак. Бизнинг НАТО билан алоқамиз йўқ, аслида ўзаро алоқалар мавжуд эмас. Ҳатто иш даражасида ҳам. Шунинг учун қайта тиклаш ҳақида гапиришнинг ҳожати йўқ”, – деди Зас.

Бундан ташқари, ташкилот Бош котибининг сўзларига кўра, КХШТ умумий хавфсизликни таъминлаш учун НАТО билан алоқаларни ўрнатиш бўйича ишларини давом эттиради. Унинг таъкидлашича, “агар биз халқаро муносабатлар ҳақида гапирадиган бўлсак, НАТО билан боғлиқ муаммолар ташкилот учун ҳам муаммоли бўлиб қолмоқда.

“Шунга қарамай, биз КХШТ ва НАТО ўртасида алоқаларни ўрнатиш бўйича ишларни давом эттирмоқдамиз ва давом эттирамиз. Бу бизнинг умумий хавфсизлигимизни, биз яшайдиган минтақалар хавфсизлигини мустаҳкамлаш учун зарур “, деди Зас.

Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари

КХШТ ҳаво ҳужумидан мудофаа, алоқа, разведка ва бошқа тезкор кучларнинг қўшма минтақавий тизимларини ривожлантиришни режалаштирмоқда, деди Зас.

“Алоқа, разведка, ҳаво ҳужумидан мудофаа ва бошқа бирлашган тизимларни яратиш, албатта, умид бахш этади. Назаримда, биз бунга тайёр бўлишимиз керак”, деди у.

Заснинг таъкидлашича, Шарқий Европа минтақасида Белорусия Республикаси ва Россия Федерацияси қўшинлари гуруҳи ва минтақавий ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими мавжуд. Кавказда Арманистон ва Россиянинг қўшма қуролли кучлари ва қўшма ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими мавжуд.