(учинчи қисм)
Сирдарё вилоятида ташкил этилган сайёр қабуллар доимгидек, Президент администрацияси, Халқ қабулхоналари бошчилигида (!)20 га яқин вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирокида ташкил этилган. (аввалги материаллар 1–2-қисм)
Қабуллар натижаси сифатида эса қуйидаги ҳисоботлар келтирилган унга кўра: Бош прокуроратура йўналишида – 137 та масала кўриб чиқилганлиги, Олий суд раиси ўринбосари томонидан эса 22 нафар шахс жазони ўташдан муддатидан олдин озод қилинганлиги, 7 нафар шахсга нисбатан белгиланган жазо енгилроғига алмаштирилганлиги, 1 нафар шахсга тайинланган жазо қисқартирилганлиги, ҳамда, мулоқотлар давомида 22 нафар вояга етмаган фарзанди бор 12 та оила яраштирилганлиги (узркуя оилани яраштириш бир йилда бир олий суд иштирокида ўтадиган йиғилишларда кўриб чиқиш шартми? бунчалик кичик оилавий масалалардан бошқа масалалар вилоят бўйлаб топилмаган бўлса, демак, биз орзуимиздаги Ўзбекистонда яшамоқдамиз!) тўғрисидаги маълумотлар келтирилган.
Ички ишлар вазирлиги томонидан эса ҳудуд бўйлаб 83 та мурожаат кўриб чиқилган бўлиб, ундан 48 таси жойида ҳал қилинган, хусусан, 8 нафар фуқаро ички ишлар органига ишга қабул қилинди (ишга қабул қилиниш учун вазирликдан масъуллар келиши шарт бўлган бўлса керак-да), (яхши хабар ҳам бор) фуқаролиги бўлмаган 35 нафар шахсга Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспорти берилган.
Қабуллар давомида Автомобиль йўллари кўмитасига келиб тушган 62 та мурожаатнинг 29 таси жойида ҳал қилиб берилганлиги айтилмоқда, натижаси сифатида эса, 19,9 км йўл жорий таъмирланганлиги, қарийб 4,5 км. тупроқ йўлларга тош-шағал ётқизилганлиги ва Ховос тумани “Янгиер” маҳалласининг 1 км.дан зиёд чанг кўчалари тош йўлга айлантирилганлиги кўтаринки, кайфиятда (!) маълум қилинмоқда.
Электр энергияси таъминоти бўйича эса 49 та мурожаат кўриб чиқилган 38 тасига жойида ечим топилган бўлиб, натижаси сифатида 64 та эскирган симёғочлар бетон устунларга алмаштирилиб, 1,2 км электр тармоғи тортилган.
Қабулларда коммунал соҳага тегишли қатор муаммолар кўриб чиқилганлиги айтилган унда манзили билан берилган “Улуғбек” кўчасида жойлашган икки қаватли турар жой томлари таъмирталаблиги боис, қор-ёмғир сувлари хонадонларга сизиб кирар, ҳатто 1 қаватгача етиб борган эди. Қабуллар давомида бу масала ҳам жойига чиқиб ўрганилди (бу ҳали яна қайтадан ўрганилган) ва қисқа муддатда тижорат банкларидан кредит ажратилиши ҳал этиб берилди. Яқин кунларда уйларнинг томи тўлиқ янгидан шифер билан қопланади, деб маълумот берилган.
Мазкур ҳисоботларни тайёрлаётганда ва қабулларга тайёрланиш мобайнида сал бўлсада чегара бормикан? бундай локал муаммолар вилоят миқёсидаги йиғилишларда кўриб чиқилиб, келгусида кредит олишга кўмаклашилди дея республика миқёсида тарқатиш ўзлари учун уятли ҳисобланмасмикан?! Куз-қиш мавсумига тайёрганлик кўриш деган тушунчалар (вазифалар) бўлар эди, қачондан буён бу жараёнлар ҳам қабулларда кўриб чиқилиб вилоят миқёсида биттагина турар жойни томини кредит маблағларига ёпилиши тўғрисидаги ҳисоботлар билан кўрсатиб берилмоқда, Сирдарё вилоятида бошқа муаммолар йўқми “Сардоба” талофати натижасида аҳолининг комунал соҳа йўналишида бошқа муаммолари қолмаганмикан?)
Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари иштирок этган тадбирларда эса 77 та мурожаатнинг 49 тасига ечим топилган. Натижада, 18 нафар фуқарога даволаниш учун ордер ва йўлланма, ўнлаб мурожаатчиларга ногиронлик аравачалари, протез-ортопедия буюмлари, дори-дармонлар ажратилди. (ордер билан йўлланмани оилавий поликникалар томонидан берилишини қайтадан кўриб чиқиш керак (!), йилда бир марта вазирлик иштирокидаги қабулларни кутгунча (фуқаро кутаверади бошқа иложи ҳам йўқ) касаллик кутиб турмайди-да)
Халқ таълими йўналиши бўйича эса яна-да қизиқарли маълумотлар бор. Вазир ўринбосарига мурожаатлардан сўнг 6 тамактабга 95 та компьютер жамланмаси ва бадиий адабиётлар етказиб берилган, 22 нафармурожаатчи халқ таълими тизимига ишга қабул қилинган. Адашмасак, ҳар бир вазирлик ҳудудларда ўз бошқармаларига эга ва бу бошқармаларни ушлаб туриш яъни бино, автоулов, жиҳозлар ва ойлик олишлари учун бюджетдан маблағлар сарфланади. Мана шу ўринда саволда, шундай экан нега бошқарма бошлиқлари мактабга керакли компьютер жиҳозларини (бадиий адабиётларни) ва тизимга қарашли бўлган кадрлар масаласини ҳам хал эта олишмайди? балки, барча ишларни марказлаштириб қўя қолармиз. Вазир ва унинг ўринбосарлари ҳал қилаверишсин бюджетни тежаб қоламиз ҳеч бўлмаганда (солиқ тўловчиларнинг ҳаққи аҳир!)
Яна мазкур тизимдаги катта муаммони ечимини келтирамиз: “Бу галги сайёр қабуллар Ховос туманидаги 4-умумий ўрта таълим мактаби жамоаси учун ҳам унутилмас воқелик айланди. Сабаби мазкур мактаб ўқитувчиси Улуғбек Дўстмуродовнинг халқ таълими вазири ўринбосарига мурожаатидан кейин мактабга 15 та замонавий компьютер жамламаси ажратилди.”
Давом этамиз, ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги масъулларига мурожаатлардан кейин 8 та хонадонга 1,2 км. оптик толали алоқа кабеллари тортилиб, интернет улаб берилди. (албатта тўловлари ҳар ойда хонадон эгалари томонидан амалга оширилиб борилади) “Яна бир хайрли амал” – қабуллардаги мурожаатлар асосида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари учун “онлайн дарс” тайёрлаши учун шароит яратилди. (манзили билан келтирилган маълумот) Маърифат маҳалласида яшовчи А.Абдимўминованинг мурожаати асосида унинг хонадонига замонавий интернет тармоғи уланди. Эҳтиёжманд бу оила фарзандларига янги телевизор ҳам олиб берилди. (бундай ҳайр эҳсонларни ҳозирда саҳоватпеша инсонлар томонидан кўплаб марта амалга оширилмоқда.) Интернет тармоғига улаш ва узлуксиз ишлаши мазкур вазирликнинг бевосита вазифаси ҳисобланади. Ўз вазифасини бажаришга ҳаракат қилаётгани учун ҳам миннатдорлик билдираверамиз.
Икки кун давомида Гулистон, Ширин, Янгиер шаҳарлари ва Сирдарё туманида ташкил қилинган оммавий қабулларда 1 минг 313 та мурожаат бўйича 1 минг 328 та масала кўриб чиқилган, 612 та мурожаат жойида ҳал қилинган, 416 та мурожаат эгасига ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтириш берилган бўлса, 300 та мурожаат бўйича аниқ муддат ва масъуллар белгиланиб, назоратга олинган.
Бу маълумотларни тайёрланиши ҳисобдорлик яхши, бироқ, Президент томонидан халқ қабулхоналарини ташкил этилиши ва бу тизимни яратишдан мақсад жойларда ҳал бўлмаётган муаммоларни яхшироқ ўрганиш ва ечимини ижобий ҳал этишда масъул ташкилотлар эътиборлироқ бўлиши учун эди. Афсуски, жойлардаги қабул натижалари сифатида ўта кичик ва локал масалаларни ҳам кўрсатиш бу тизимга бўлган ишончни борган сари қўл учида ташкил этилаётганини кўрсатиб қўймоқда!